ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚИЗИЛТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Қизилтепа туманидаги географик объектларга ном бериш, кўчаларни тоифаларга ажратиш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги 03/08-10809-сон хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг 2025 йил 24 сентябрдаги йиғилиш баёни, шунингдек, мазкур Комиссиянинг 2025 йил 24 сентябрдаги 05-19-16559-сонли эксперт хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 25 сентябрдаги 03/08-10809-сон хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг 2025 йил 24 сентябрдаги йиғилиш баёни, шунингдек, мазкур Комиссиянинг 2025 йил 24 сентябрдаги 05-19-16559-сонли эксперт хулосаси маъқуллансин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2024 йил 10 майдаги 35-сон баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қизилтепа туман ҳокимлиги, Қизилтепа туманида Давлат кадастрлари палатаси Қизилтепа туман филиали, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими масъуллари ва маҳалла раислари билан биргаликда ташкил этилган хатловлар натижасида тумандаги мавжуд барча тоифадаги номсиз кўчалар 427 та (асосий кўчалар – 115 та, тор кўчалар – 131 та, берк кўчалар – 181 та) эканлиги, шунингдек, ушбу географик объектларнинг номлари қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб хулоса берилганлиги инобатга олинсин.
3. Қизилтепа туманидаги 427 та тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Кадастрлар палатаси Қизилтепа туман филиали (У.Хўжамов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Р.Худойбердиев), туман Статистика бўлими (З.Турдиев), Кадастрлар палатаси Қизилтепа туман филиали (У.Хўжамов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
6. Қизилтепа туман Ички ишлар бўлими (Н.Ашуров) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
7. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қизилтепа туман бўлими (М.Рўзиев) бир ой муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик объектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
8. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Умедов), «Янги Қизилтепа» газетаси таҳририяти (Ш.Шамурадов)ларга, мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг, «Янги Қизилтепа» газетаси ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Муқимова) зиммасига юклансин.
10. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессияда раислик қилувчи БОБОЖОНОВ УЛУҒБЕК РАХИМОВИЧ
Навоий вилояти, Қизилтепа тумани,
2025 йил 17 ноябрь,
VII-14-94-5-72-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.