ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПОП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Поп тумани бўйича 2025 йил 1-октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2025 йил 27-октябрдаги ДКҚ 03-04/29-25-сонли қарорини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 17 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Поп тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори С.Дадабоевнинг Поп тумани бўйича 2025 йил 1-октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-2-3-4-5-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Поп тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори С.Дадабоевга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари Ф.Эрматовга мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари И.Ахмадалиевга назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси раиси С.Мўйсиналиева зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси МУРОДХУЖАЕВ ҒУЛОМЖОН СОБИТХУЖАЕВИЧ
Наманган вилояти, Поп тумани,
2025 йил 14 ноябрь,
VII-14-113-6-84-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.