13.11.2025 йилдаги VII-15-148-6-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш бўйича самарасиз, паст самарали харажатларни мақбуллаштириш ҳамда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 119, 120, 126-моддаларига асосан, Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосарининг ҳисоботига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17 октябрда ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар, Вазирлар Маҳкамасида 2025 йил 27 февралда ўтказилган 6-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 13 октябрдаги 01/10-1295-сонли тақдимномаси асосида бюджет харажатлари самарадорлиги устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда маблағларни иқтисод қилишни таъминлаш бўйича самарасиз, паст самарали харажатларни мақбуллаштириш ҳамда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан йўналтириш тўғрисида, халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119-моддасига асосан, Давлат бюджетининг қўшимча манбалари Давлат бюджетининг ҳар бир даражасидаги бюджетларида алоҳида-алоҳида шакллантирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча манбалар таркибига Бюджет Кодексининг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлар ҳам киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 120-моддасига асосан, Наманган вилояти вилоят маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 2025 йил учун харажатлар сметаси ва штат жадвалларини режалаштиришда бюджет интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган таҳлилий ўрганишларда аниқланган самарасиз ҳамда паст самарал ихаражатлар 1-иловага мувофиқ, мақбуллаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, вилоят ҳокимлигининг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига тақдим этган таклифига мувофиқ, вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йилги харажатлари бўйича мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан 2-иловага мувофиқ, 37 808 498,0 (ўттиз етти миллиард саккиз юз саккиз миллион тўрт юз тўқсон саккиз) минг сўм маблағлар йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Наманган вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармасининг мурожаатига асосан «Наманган вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳузуридаги Автомобиль йўлларини ривожлантириш ҳудудий мақсадли жамғармаси»нинг қолдиқ (иқтисод) маблағлари ҳисобидан 3-иловада келтирилган ички йўлларни таъмирлаш учун буюртмачи Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДМ орқали 3 505 200,0 (уч миллиард беш юз беш миллион икки юз) минг сўм маблағ йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг «Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил учинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида» 2025 йил 3 ноябрдаги VII-15-147-6-0-К/25-сонли қарорининг 1-илова 7-қаторида ажратилган маблағ Учқўрғон туман маҳаллий бюджетига 1 000,0 млн.сўм, Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджетига 500,0 млн.сўм, Косонсой туман маҳаллий бюджетига 500,0 млн.сўм, Янгиқўрғон туман маҳаллий бюджетига 250,0 млн.сўм жами 2 250,0 (икки миллиард икки юз эллик) млн.сўм сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 апрелдаги 05-14/1-917-сон йиғилиш баёнининг 4-бандига асосан, вилоят бюджетининг 2025 йил учинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилишидан 5,0 (беш) миллиард сўм вилоят ҳокимининг 2025 йил 6 ноябрдаги 228-6-0-Ф/25-сон фармойишига асосан, йўналтирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2025 йил 3 ноябрдаги VII-15-147-6-0-К/25-сонли қарори 1-илова 1-бандига асосан, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 сентябрдаги 162-сон мажлис баёнига асосан, республика бюджетидан ажратилган бюджет ссудасини қайтариш учун» ажратилган 2,0 миллиард сўм маблағ Наманган шаҳар маҳаллий бюджетига «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5209-сонли қарори ижросига мувофиқ, Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 18 апрелдаги «2025 йилги «Наманган 64-халқаро гуллар фестивали»га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги 197-6-0-Қ/25-сонли қарорига асосан, Давлатобод тумани марказий кўча ва хиёбонларига гул ва буталар экиш ишларидан юзага келган қарзорликларни бартараф этиш учун» йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Наманган вилояти ҳокимлигининг «Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати» ДУКга Янгиқўрғон тумани Маданият МФЙ ҳудудидаги 9201-ҳарбий қисмга қарашли 8-чегара қўриқлаш взводи бино-иншоотларини мукаммал қайта таъмирлаш ва хизмат уйи қуриш учун вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ҳарбий маъмурий секторларни ривожлантириш» жамғармасининг қолдиқ маблағлари ҳисобидан 399 752,0 (уч юз тўқсон тўққиз миллион етти юз эллик икки) минг сўм маблағ ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2025 йил 21 октябрдаги VII-15-132-6-0-К/25-сонли қарори 4-бандидаги «Наманган шаҳар ва туманлар ҳокимлари» сўзлари «Халқ депутатлари Наманган шаҳар ва барча туманлар Кенгашлари» сўзларига ўзгартирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, расмийлаштирилган ҳужжатларни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармасига тақдим этиш ҳамда белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Абдуллаев)га бюджет харажатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (А.Тўраев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда Давлат молиявий назорат инспекцияси вилоят бошқармаси (Б.Ходжиев)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси И.Икромов ҳамда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Наманган вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-148-6-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.