ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил учинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига асосан, Наманган вилояти ҳокимининг 2025 йил 13 октябрдаги 01/10-1296-сонли тақдимномаси ҳамда Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари М.Абдуллаевнинг ҳисоботи асосида, Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил учинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 126-моддасига асосан, вилоят ҳокимлигининг Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашига тақдим этган таклифига мувофиқ, Наманган вилоятининг вилоят бюджети даромадларининг 2025 йил учинчи ҳисобот чорак якуни бўйича аниқланган прогноздан ошириб бажарилиши ҳисобидан иловага мувофиқ, 29 440 016,0 (йигирма тўққиз миллиард тўрт юз қирқ миллион ўн олти) минг сўм маблағлар йўналтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2025 йил 31 июлдаги VII-13-108-6-0-К/25-сон қарори 1-иловасининг «2-банди-Наманган вилояти ҳокимлигига ажратилган 170,0 (бир юз етмиш) миллион сўм» ҳамда «3-банди билан Наманган шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган 600,0 (олти юз) миллион сўм» маблағ ажратиш қисми чиқарилсин.
3. Харажатларни амалга оширишга масъул ташкилотлар раҳбарларига:
ажратилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш;
молиялаштириш манбасини очиш учун ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ҳужжатларни вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармасига тақдим этиш;
ажратилган мақсадли маблағларни ўз вақтида ва самарали сарфланиши юзасидан молиявий ҳисоботлар асосида тизимли ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларига кўра, ишлатилмаган ва иқтисод қилинган маблағларни вилоят маҳаллий бюджетига қайтариш чораларини кўришни таъминлансин.
4. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси (М.Абдуллаев)га бюджет харажатларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси (А.Тўраев)га тўловларни ўрнатилган тартибда ва ўз вақтида амалга ошириш ҳамда Давлат молиявий назорат инспекцияси вилоят бошқармаси (Б.Ходжиев)га ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш вазифалари топширилсин.
5. Мазкур Кенгаш қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси И.Икромов, қарор ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Бахриддинов зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси МУМИНОВ СОЛИЖОН ДЖАЛИЛОВИЧ
Наманган вилояти,
2025 йил 3 ноябрь,
VII-15-147-6-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.