ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОНСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Косонсой тумани буйича 2025 -2026 йиллар куз-қиш-баҳор мавсуми ойларида суғориш ишлар учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Косонсой туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори М.Эшонов Косонсой тумани бўйича 2025-2026 йиллар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-2-3-4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Косонсой туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори М.Эшоновга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиббериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси (З.Нуриддинов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Шодибеков зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси КАДИРОВ ДИЛМУРОД ГАФУРОВИЧ
Наманган вилояти, Косонсой тумани,
2025 йил 27 ноябрь,
VII-13-118-6-80-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.