ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Кармана туманидаги географик объектларга ном бериш, кўчаларни тоифаларга ажратиш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 27 августдаги 16-16/5568-сонли хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг эксперт хулосаси, шунингдек, мазкур комиссиянинг 2025 йил 19 сентябрдаги 05-19-16028-сонли эксперт хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 27 августдаги 16-16/5568-сонли хати билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг эксперт хулосаси, шунингдек, мазкур комиссиянинг 2025 йил 19 сентябрдаги 05-19-16028-сонли эксперт хулосаси маъқулланганлиги инобатга олинсин.
2. Кармана туманидаги тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Кадастрлар палатаси Кармана туман филиали (С.Алиқулов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
4. Кармана туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Ғ.Содиқов), туман статистика бўлими (А.Жўраев), Кадастрлар палатаси Кармана туман филиали (С.Алиқулов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
5. Кармана туман ички ишлар бўлими (А.Икромов) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Кармана туман бўлими бир ой муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик обектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ж.Мусаев), «Кармана овози» газета таҳририяти (А.Жўраев)га, мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг, «Кармана овози» газетасида ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Жумаева) зиммасига юклансин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессияда раислик қилувчи УРАЛОВ МАМАСОЛИ РАББИМОВИЧ
Навоий вилояти, Кармана тумани,
2025 йил 26 ноябрь,
VII-15-132-5-71-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.