11.12.2025 йилдаги 357-4-62-Q/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КИТОБ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Китоб туман ҳокимининг 2025 йил 4 августдаги 261-4-62-Қ/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги Низомнинг 39-банди бўйича тумандаги мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг микроҳудудларини аниқ белгилаб олиш мақсадида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг 2025 йил 7 ноябрдаги 1092-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни 27-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғининг 2025 йил 7 ноябрдаги 1092-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Китоб туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин ва тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари О. Шаропов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М. Жониев, барча умумий ўрта таълим муассасалари раҳбарларига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, дарсларга қатнашиши ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумий ўрта таълим муассасалари директорлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2024 йил 4 августдаги 261-4-62-Қ/25-сонли қарорининг қолган бандлари ўз кучида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қабул қилинаётган мазкур қарор "e-qaror.gov.uz" электрон тизими орқали электрон рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ижрочиларга етиб бориши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Шаропов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Китоб тумани ҳокими Р. ҒАФУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
357-4-62-Q/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.