ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Чироқчи туманидаги мавжуд географик объект (29 та қабристон ва бешта кўча)ларга ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 05-19-10298-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 07-15/5832-сонли комиссия хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш, эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 05-19-10298-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 07-15/5832-сонли комиссия хулосасини асос учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 июндаги 05-19-10298-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан, тумандаги мавжуд 29 та қабристонларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган номлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ифтиҳор маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз кўчага «Қуйи Лангар», 3 та номсиз тор кўчага: «Қуйи Лангар-1», «Қуйи Лангар-2», »Қуйи Лангар-3», берк кўчага «Қуйи Лангар» кўчаси деб ном бериш таклифи маъқуллансин
4. Туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (Б. Норқобилов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Б. Абдуллаев), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи билан биргаликда:
бир ой муддатда тумандаги мавжуд қабристонлар ва кўчаларни ушбу қарорга мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларини ўрнатиш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
тумандаги мавжуд қабристонларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
ўзгарган қабристон номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширсинлар.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (С. Райимқулов), «Чироқчи» газетаси таҳририятига(Ҳ. Эгамбердиев):
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонунлари талаблари асосида олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари» бўйича доимий комиссияси (Б. Иштемиров) ҳамда Чироқчи тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Г. Ҳақбердиева) зиммасига юклатилсин.
7.Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Ф. ЭЛМУРОДОВ
Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани,
2025 йил 9 декабрь,
VII-12-79-4-66-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.