ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг 2025 йил 13 июнь кунги VII-9-52-13-194-К/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Элликқалъа туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А. Абдуллаевнинг 2025 йил 18 ноябрь кунги 01/02/304-сонли хати билан киритган таклифини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6,24-моддаларига асосан Халқ депутатлари Элликқалъа тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Элликқалъа туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А. Абдуллаевнинг 2025 йил 18 ноябрь кунги 01/02/304-сонли хати билан киритиган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг 2025 йил 13 июнь кунги VII-9-52-13-194-К/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритилсин ва иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи К.С. Козиев ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси В. Юлдашевлар зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Т. Нуримовага мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси В. НИЯЗИМБЕТОВ
Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани,
2025 йил 9 декабрь,
VII-17-120-13-194-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.