ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРИШКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Тумандаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ 5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан, тумандаги 1028 та географик объектни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлардан 1028 та географик объектга таклиф этилган ном Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилиб, белгиланган экспертиза хулосаси тасдиқланган. Туманда амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Намозованинг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 23 сентябрдаги 05-19-16242-сонли Экспертиза хулосаси ҳамда туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Намозованинг таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари У. Чўлиев, туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси (М. Намозова) мазкур географик объектларни Давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
4. Давлат кадастрлар палатаси тумани филиали (Ж. Отамуродов), туман статистика бўлими (Ғ. Ражабов) туманда янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман статистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А. Яздурдиев) Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида олиб борилаётган ишларни туман маҳаллий оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У. Чўлиевга ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Т. Рўзиева зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Ф. ҒУЛОМОВ
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани,
2025 йил 5 декабрь,
VII-11-141-4-63-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.