СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ШЎРЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шўрчи туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджет параметрларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Туман маҳаллий бюджети маблағларини мақсадли сарфланишини ташкил этиш, харажатларни соҳалар бўйича тўғри тақсимлаш орқали маблағларнинг иқтисод қилинишига эришиш, кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28 ва 148-моддаларига асосан қарор қилади:
1. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 24 ноябрдаги «Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари ёйилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги 01-01-38/56-сонли хати инобатга олинсин.
2. Туман маҳаллий бюджетдан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил харажатлари ёйилмасига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Киритилган ўзгартиришлар туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет муассасаларининг 2025 йил тасдиқланган харажатлар ёйилмасига нисбатан 6,6 фоиз миқдорида эканлиги эътироф этилсин.
4. Туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Соатов) га туман маҳаллий бюджетидан маблағ олувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил III чорак харажатлар ёйилмасига иловага мувофиқ ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Чоршанбиев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. ИШМУРЗОЕВ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2025 йил 23 декабрь,
277-8-120-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.