23.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3734
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг қарори, 23.12.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3734
Кучга кириш санаси
24.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3734]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сон «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис А. РАФИҚОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 ноябрь

Фанлар академияси президенти Ш. АЮПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атом энергияси агентлиги директори А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 20 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 ноябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2025 йил 5 декабрдаги 32-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳужжат радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу ҳужжатда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар — атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксплуатация қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этилган ҳамда ядровий қурилма ва (ёки) сақлаш пункти учун масъул этиб тайинланган ҳамда ўз кучлари билан ёки бошқа юридик шахсларни жалб этган ҳолда ядровий қурилмани ва (ёки) сақлаш пунктини эксплуатация қилишга қодир бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонлари (бундан буён матнда мақбуллик мезонлари деб юритилади) — радиоактив чиқиндиларни хавфсиз кўмиш мақсадида уларнинг физик-кимёвий хоссалари ҳамда сиғимларига қўйиладиган талаблар мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндилар — фойдаланиш учун мўлжалланмаган, йўл қўйилиши мумкин бўлган энг кўп миқдордан ошадиган фаоллик даражасига эга радионуклидларни ўз ичига олган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги материаллар ва моддалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Эксплуатация қилувчи ташкилотларнинг лойиҳа ва (ёки) фойдаланиш ҳужжатларида радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлиги белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Атом энергиясидан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндиларни кўмишга топшириш мақбуллик мезонларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Эксплуатация қилувчи ташкилотлар чиқиндилар билан муомалада бўлишда СанҚваМ 0251-08 «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг санитария қоидалари»га риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кўмиш пункти радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ фаолиятни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга ошириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига жойлаштириш учун мақбуллик мезонларини ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш назарда тутилган ҳар бир кўмиш пунктида радиоактив чиқиндилар ушбу ҳужжатнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ қабул қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктининг лойиҳаси ҳамда хавфсизликни асослаш ҳисоботида радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш учун мақбуллик мезонлари ва рухсат этилган кўрсаткичлар белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига жойлаштириш учун белгиланадиган мақбуллик мезонлари радиоактив чиқиндилар жойлаштириладиган кўмиш пунктининг ҳар бир иншооти бўйича, суюқ радиоактив чиқиндилар учун эса кўмиш пунктидан фойдаланиш горизонтига кўра алоҳида белгиланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатнинг талабларига мувофиқ келмайдиган радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига қабул қилиш фақат кўмиш пунктининг хавфсизликни асослаш бўйича ҳисоботида илмий жиҳатдан асослантирилган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қаттиқ радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мақбуллик мезонларининг А, Б, Д, Э ва Ф синфларига мансуб радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонларига оид кўрсаткичлар ушбу ҳужжатнинг 3-иловаси 1 — 6-жадвалларида келтирилган қийматларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Радиоактив чиқиндилар таркибида мавжуд радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги асосида уларнинг мақбуллик мезонларига мувофиқ қайси синфга мансублиги аниқланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Радиоактив чиқиндилар сиғимидаги радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги радиоактив чиқиндилар массасига (контейнер ёки сиғимлар тўплами ҳамда унинг таркибий қисмлари массасини ҳисобга олмаган ҳолда) нисбатини аниқлаш орқали белгиланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар сиғимининг ташқи юзасидаги ва (ёки) белгиланган масофадаги доза қуввати, шунингдек сиғим юзасининг радиоактив ифлосланиш даражаси ушбу ҳужжатнинг 3-иловасида келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги хусусиятларга эга бўлган радиоактив чиқиндиларни тўғридан-тўғри кўмишга йўл қўйилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
портлаш хусусиятига эга бўлган, шу жумладан қиздирилганда ёки зарба ҳамда ишқаланиш таъсири натижасида портлаш хавфи мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз-ўзидан ёниш хусусиятига эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда ёнғин ёки портлаш хавфи туғдирадиган (ўз-ўзидан ва тез алангаланадиган ёки портловчи газлар ажратиб чиқарадиган) моддалар мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар ёки аэрозоллар ажратиб чиқарадиган моддалар мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида инфекцияловчи (патоген) материаллар мавжуд бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу хусусиятдаги радиоактив чиқиндилар махсус ишловдан ўтказилиб, хавфсиз ҳолга келтирилгандан сўнг, кўмиш пунктларига жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Битта сиғимдаги, қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар ўзаро, бир турдаги материаллар, контейнер материаллари ҳамда кўмиш пунктининг бошқа хавфсизлик тўсиқлари билан кимёвий ва физик жиҳатдан мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Радиоактив чиқиндилар таркибидаги материалларнинг коррозияланиши, радиолизи, биокимёвий парчаланиши, шунингдек бошқа радиокимёвий, кимёвий ва биологик жараёнлар натижасида ҳосил бўладиган газлар ёнувчан ва портловчи аралашмалар пайдо бўлишига, радиоактив чиқинди сиғимининг деформацияланишига ва яхлитлигининг бузилишига йўл қўймаслиги ҳамда радионуклидларнинг атроф-муҳитга чиқарилиши СанҚваМ 0193-06 «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН-2006)» ва «Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитария қоидалари (РХТАСҚ-2006)»га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Радиоактив чиқиндилар таркибидаги органик чирийдиган, парчаланадиган ёки биологик фаол моддаларнинг миқдори СанҚваМ 0251-08 «Радиоактив чиқиндилар билан муомалада бўлишнинг санитария қоидалари»га мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Радиоактив чиқиндилар сиғимида кимёвий заҳарли моддалар мавжуд бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимидаги эркин суюқлик миқдори ушбу ҳужжатнинг 3-иловаси 1 — 3-жадвалларида белгиланган қийматлардан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Радиоактив чиқиндилар сиғимининг радиоактив таркибидан ажралиб чиқадиган энергия натижасида, сиғимнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларининг пасайишига олиб келмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мақбуллик мезонларининг А ва Б синфларига мансуб радиоактив чиқинди сиғимларида ажраладиган энергия қиймати мазкур ҳужжатнинг 3-иловаси 1 ва 2-жадвалларида белгиланган қийматлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур ҳужжатдаги мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларга мансуб радиоактив чиқиндилар жойланган сиғимларнинг геометрик шакли ўзгармаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Радиоактив чиқиндиларни бир хиллаштиришсиз ёки қадоқланмаган ҳолда кўмишга фақат улар Э синфидаги қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар учун белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлганда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Табиий радионуклидлар миқдори юқори бўлган минерал ёки органик хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган Ф синфига мансуб радиоактив чиқиндиларни уран рудаларини қазиб олиш ва қайта ишлаш маҳсулотларини кўмишга мўлжалланган кўмиш пунктларида, шунингдек қаттиқ радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган кўмиш пунктларида, агар улар ушбу ҳужжатда белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлганда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбалари мақбуллик мезонлари асосида радиоактив чиқиндилар сиғими таркибида кўмилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Таркибида ишлатиб бўлинган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбалари бўлган чиқиндилар сиғимлари, кўмишга мўлжалланган радиоактив чиқиндилар ва контейнерларга қўйиладиган талаблар мазкур ҳужжатнинг 3-иловаси 1-жадвалида белгиланган қийматларга мос бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ишлатиб бўлган ёпиқ ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан ажраладиган энергия сиғимнинг механик мустаҳкамлигига, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларига зарар етказмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун сиғимларга ва контейнерларга (сиғимлар тўпламига) қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Радиоактив чиқиндиларни сиғимларга жойлаштириш жараёнида ходимлар, аҳоли ва атроф-муҳитнинг радиациявий хавфсизлиги СанҚваМ 0193-06 «Радиация хавфсизлиги нормалари (РХН-2006) ва Радиация хавфсизлигини таъминлашнинг асосий санитар қоидалари (РХТАСҚ-2006)»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимлари кўмиш жойида бузилишлар юз берганда (авариялар бундан мустасно), юзага келиши мумкин бўлган таъсирлар ва юкламаларга (синиб кетмаслиги, ёрилиб очилиб кетмаслиги, радиоактив чиқиндини ташқи муҳитга чиқармаслиги ва бошқалар, ҳимоя ва изоляция вазифасини сақлаб қолиши) бардош бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Радиоактив чиқиндилар сиғимлари ўз-ўзидан алангаланмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Радиоактив чиқиндилар сиғимларини транспорт-технологик схемасидаги штабелларга (қатламлаб, устма-уст) жойлаштириш имкони таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Радиоактив чиқиндилар сиғимининг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятлари кўмиш жараёнида хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлмаганда, бундай сиғим қўшимча ҳимоя таъминлайдиган контейнерга (сиғимлар тўпламига) жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқинди сиғимлари механик мустаҳкам, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларига эга бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимлари радиацияга чидамли бўлиши ҳамда ушбу ҳужжатда белгиланган нурланишнинг ютилган дозаси сиғимнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятларига таъсир қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимлари биологик таъсирларга чидамли бўлиши, шунингдек чириш жараёнларини келтириб чиқарувчи бактериялар, замбуруғлар, микроорганизмлар ва бошқа зарарли биологик омиллар таъсирида сиғимнинг механик мустаҳкамлигига, ҳимоя ва изоляция хусусиятларига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимларга жойлаштирилган пайтдан бошлаб кўмиш жойи тўлиқ ёпилгунга қадар сиғимларнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятлари сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Таркибида ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар мавжуд бўлган радиоактив чиқиндилар сиғимлари атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Радиоактив чиқиндилар сиғимларининг масса ва ўлчам хусусиятлари (геометрик ўлчамлари, массаси, ҳажми ва конструкцияси) ҳамда юк кўтариш механизмларининг имкониятлари кўмиш пункти иншоотларининг жойлашув ечимларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган сиғимларни тайёрлашда қўлланиладиган контейнерлар (сиғимлар тўплами) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мақбуллик мезонларининг А, Б ва Д синфларига мансуб радиоактив чиқиндилар сиғимларини тайёрлаш учун мўлжалланган контейнерлар (сиғимлар тўпламлари) конструкцияси кўмиш жараёнида сиғимларни бевосита ёки масофадан туриб бошқариш имконини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Газ ажратиб чиқариши хусусиятга эга бўлган радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш учун мўлжалланган контейнерлар (сиғимлар тўпламлари) конструкцияси радиоактив чиқиндилар сиғимидан газсимон моддаларнинг чиқишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мўлжалланган ҳар бир сиғим тамғаланган ёки ҚР-код (матрик штрихли код) қўйилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тамғада (тамғалаш ёзувида) радиоактив чиқиндини аниқлаш ва кўмишга топшириш учун зарур бўлган қуйидаги асосий маълумотлар келтирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиациявий хавф белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндилар сиғимининг ишлаб чиқарувчи (ёки етказиб берувчи) корхона белгиси кўрсатилган индивидуал рақам (идентификация коди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндининг мақбуллик мезонига мувофиқ синфи (А, Б, Д, Э ёки Ф);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиғим сиртидаги доза қуввати ва умумий фаоллиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндининг сиғимга жойлаштирилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиғимнинг нетто ва брутто массаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Радиоактив чиқиндилар сиғимининг тамғаланган ёзуви аниқ ва тушунарли бўлиши, кўз билан (визуал) тарзда осон ўқилиши учун қулай бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тамға иқлим шароитлари таъсирига чидамли бўлиши, сиғим билан ташқи таъсирлар натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолмаслиги, осон ечиб олинмаслиги ва радиоактив чиқиндилар сиғим жойлаштирилган кўмиш катакчаси (ячейка) ёпилгунига қадар ахборот мазмунини сақлаб қолиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Суюқ радиоактив чиқиндиларнинг мақбуллик мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мақбуллик мезонларининг Г синфига мансуб радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун зарур бўлган сифат ва миқдорий кўрсаткичлари ушбу ҳужжатнинг 3-иловаси 7-жадвалида келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Суюқ радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш пунктига юборишда радиоактив чиқиндилардаги радионуклидларнинг фаоллиги лойиҳа ҳужжатларида белгиланган рухсат этилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Кўмиладиган суюқ радиоактив чиқиндиларда ядровий хавфли бўлинувчи радионуклидлар бўлмаслиги ҳамда суюқ радиоактив чиқиндиларни қабул қилиш, жойлаштириш ва узоқ муддат давомида ютувчи қатламлар бўйлаб жойлаштирилиши, ўз-ўзидан бўлиниши (занжирли реакцияси) юзага келмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Кўмишга юборилаётган суюқ радиоактив чиқиндилар ютувчи сувли горизонтлар (қатлам-коллектор) ва унга яқин жинслар билан мос бўлиши, бунда уларнинг ўзаро таъсири қуйидагиларнинг содир бўлишига олиб келмаслиги лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чўкма ҳосил бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатлам-коллектор ғовакларининг майда заррачалар билан тўлиб қолишига (колматацияга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли газ ҳосил бўлишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатлам-коллектор жинсларининг кучли ишқорланишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча иссиқлик ажралиб, қатлам-коллекторнинг лойиҳада кўрсатилган даражадан юқори қизиб кетишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Суюқ радиоактив чиқиндиларнинг таркибий қисмлари чуқур кўмиш пунктидаги хавфсизлик тўсиқларини ташкил этувчи материаллар билан ўзаро таъсирлашганида уларнинг механик мустаҳкамлиги, ҳимоя ва изоляциялаш хусусиятлари лойиҳага асосан аниқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Радиоактив чиқиндилар сиғимларига расмийлаштириладиган паспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Кўмишга топширилаётган радиоактив чиқиндилар (сиғимларда қадоқланган ҳолда, қаттиқ ёки суюқ кўринишда) кўмиш учун белгиланган мақбуллик мезонларига мувофиқ бўлиши ҳамда ушбу мувофиқлик радиоактив чиқиндилар сиғимларига расмийлаштириладиган паспортда акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Эксплуатация қилувчи ташкилот томонидан радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун ҳар бир сиғимга алоҳида мазкур ҳужжатнинг 4 ва 5-иловаларига мувофиқ радиоактив чиқиндилар сиғимларига расмийлаштириладиган паспорт ишлаб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Радиоактив чиқиндилар сиғимига расмийлаштириладиган паспорт сиғимнинг асосий тавсифлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва мазкур сиғимнинг мақбуллик мезонларига мувофиқлигини тасдиқлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Мазкур ҳужжатнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаттиқ радиоактив чиқиндиларни кўмиш пунктига жойлаштириш учун уларнинг мақбуллик мезонларига оид меъёрлаштириладиган кўрсаткичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОМЕНКЛАТУРАСИ

1.

Қаттиқ радиоактив чиқиндилар сиғимининг радиоактив таркибига доир тавсифлар:

радиоактив чиқиндиларнинг тури ва уларнинг агрегат ҳолати;

радиациявий тавсифлар;

радионуклид таркиби, солиштирма ва умумий солиштирма фаолликлар:

узоқ яшовчи радионуклидлар;

трансуран радионуклидлар;

альфа-нурланувчи радионуклидлар (трансуранлардан ташқари);

бета/гамма-нурланувчи радионуклидлар;

тритий;

радиоактив чиқиндиларни сиғимининг умумий фаоллиги;

ядровий хавфли бўлинувчи нуклидлар миқдори ва (ёки) концентрацияси;

физик-кимёвий хоссалари:

морфологик (кимёвий) таркиби;

коррозион фаол моддалар миқдори;

комплекс ҳосил қилувчи моддаларнинг таркиби;

кимёвий заҳарли моддаларнинг мавжудлиги;

инфекцияловчи (патоген) моддалар миқдори;

органик чириётган, биологик фаол ва парчаланувчи моддалар миқдори;

енгил алангаланувчи, ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар миқдори;

оксидловчи моддалар миқдори;

реакция жараёни;

ёнувчанлик;

портлаш хусусияти;

эркин суюқлик, шу жумладан органик суюқлик миқдори;

энергия ажралиши;

газ ҳосил бўлиши.

2.

Радиоактив чиқиндилар шаклининг хусусиятлари:

механик мустаҳкамлик;

физик хоссалари, шу жумладан бир жинслилиги, ғоваклиги, зичлиги, газ ва сув ўтказувчанлиги;

ишқорланишга чидамлилик;

радиациявий, термик ва биологик турғунлик.

3.

Контейнернинг (сиғимлар тўпламлари) хусусиятлари:

механик мустаҳкамлик;

конструкциявий материалларнинг кимёвий ва физик хоссалари:

кимёвий таркиби;

ғоваклик, зичлик, газ ва сув ўтказувчанлик;

кимёвий турғунлик;

муҳит таъсирида коррозияга чидамлилик;

радиацияга турғунлик;

иссиқлик юкламалари ва термик циклларга бардошлилик, шунингдек ҳароратга турғунлик.

ҳимоя хусусиятлари (биологик ҳимояни таъминлаш);

изоляцияловчи хусусиятлар (герметиклик, алоҳида радионуклидлар бўйича диффузиявий ўтказувчанлик);

изоляциялаш хусусиятлар (герметиклик, алоҳида радионуклидлар бўйича диффузиявий ўтказувчанлик);

ёнғинга турғунлик;

масса-ҳажм ўлчов параметрлари;

конструкция;

йўл қўйиладиган шикастланишлар (синиш, дарз кетиш, эзилишларнинг йўл қўйиладиган ўлчамлари).

4.

Радиоактив чиқиндиларни сиғимларга қадоқлаш хусусиятлари:

механик мустаҳкамлик;

изоляциялаш хусусиятлар (герметиклик, радионуклидларнинг чиқиш тезлиги);

радиацияга турғунлик;

иссиқлик юкламалари ва термик циклларга бардошлилик;

ёнғинга турғунлик;

радиациявий тавсифлар:

юзада ва маълум масофада доза қуввати;

ташқи сиртнинг юза ифлосланиши.

масса-ҳажм параметрлари;

йўл қўйиладиган шикастланишлар (синиш, дарз кетиш, эзилишларнинг йўл қўйиладиган ўлчамлари)

тамғалаш ёки ҚР код (матрик штрихли код) орқали маълумотларни сақлаш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ радиоактив чиқиндиларни чуқур кўмиш пунктига жойлаштириш учун уларнинг мақбуллик мезонларига оид меъёрлаштириладиган кўрсаткичлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОМЕНКЛАТУРАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

суюқ радиоактив чиқиндиларнинг тури ва ҳосил бўлиш манбайи

радиациявий тавсифлар

радионуклид таркиби, солиштирма ва умумий солиштирма фаолликлар:

узоқ яшовчи радионуклидлар;

трансуран радионуклидлар;

альфа-нурланувчи радионуклидлар (трансуранлардан ташқари);

бета/гамма-нурланувчи радионуклидлар;

тритий;

радиоактив чиқиндиларни сиғимининг умумий фаоллиги;

ядровий хавфли бўлинувчи нуклидлар миқдори ва (ёки) концентрацияси;

физик-кимёвий хоссалари:

кимёвий таркиби;

умумий туз миқдори;

коррозион фаол (агрессив) моддалар (шу жумладан натрий, темир, фосфатлар, хлоридлар, нитратлар, сульфатлар, оксалатлар, органик кислоталар тузлари, ёғ кислоталари, мойлар) миқдори;

чўкинди ва газ ҳосил бўлишига олиб келадиган моддалар миқдори;

водород кўрсаткичининг қиймати (пҲ);

умумий ишқорийлик;

умумий қаттиқлик;

майда дисперсли муаллақ қаттиқ заррачалар миқдори.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш учун мақбуллик мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мақбуллик мезонларининг А синфига мансуб радиоактив чиқиндилар

1-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Радиоактив чиқинди таркибга қўйиладиган талаблар

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши

Рухсат этилмайди

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Радиоактив чиқиндиларнинг сиғимларига қўйиладиган талаблар

Сиғимларидаги радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши:

бета-нурланувчи радионуклидлар;

104 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган;

альфа-нурланувчи радионуклидлар

2 х 102 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган

Сиғимининг механик мустаҳкамлиги:

ташқи таъсирларга мустаҳкамлиги

10 МПа дан кам бўлмаган

Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш

1000 йилдан кам бўлмаган

Сиғимининг иссиқликка бардошлилиги

450 °С гача ҳароратда структура мустаҳкамлигини ва изоляция хусусиятларини сақлаб қолиши керак

Сиғимининг радиацияга бардошлилиги

Қуйидагича доза билан нурлантирилганда мустаҳкамликнинг камида 20 фоизи сақланиши:

108 Гр бета/гамма нурланиш учун

1019 альфа-парчаланиш/см3

Сиғимдан иссиқлик ажралиши

2 кВт/м3 дан кўп бўлмаган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мақбуллик мезонларининг Б синфига мансуб радиоактив чиқиндилар

2-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Радиоактив таркибга қўйиладиган талаблар

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши

Рухсат этилмайди

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Комплекс ҳосил қилувчи моддалар миқдори

Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Эркин суюқлик миқдори

Радиоактив таркибли сиғим массасининг 3 фоиздан ошмаслиги керак

Радиоактив чиқиндиларни сиғимларига қўйиладиган талаблар

Жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши:

бета-нурланувчи радионуклидлар;

1 х 104 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган;

альфа-нурланувчи радионуклидлар

2 х 102 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган

Сиғимининг механик мустаҳкамлиги

ташқи таъсирларга мустаҳкамлиги

10 МПа дан кам бўлмаган

Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш

1000 йилдан кам бўлмаган

Сиғимининг радиацияга бардошлилиги

106 Гр гача бўлган дозада нурлантирилганда мустаҳкамликнинг камида 20 фоизи сақланиши керак.

Сиғимдан иссиқлик ажралиши

100 кВт/м3 дан кўп бўлмаган

Сиғимининг иссиқлик циклларга бардошлилиги

Музлатиш ва эритишнинг 30 циклидан кейин мустаҳкамлик ва изоляциялаш хусусиятларини сақлаб қолиш (-40.. + 40 °С)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мақбуллик мезонларининг Д синфига мансуб радиоактив чиқиндилар

3-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Радиоактив чиқинди таркибга қўйиладиган талаблар

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши

Рухсат этилмайди

Кимёвий заҳарли моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Комплекс ҳосил қилувчи моддалар миқдори

Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Эркин суюқлик миқдори

Радиоактив таркибли сиғим массасининг 3 фоиздан ошмаслиги керак

Радиоактив чиқиндиларни сиғимларига қўйиладиган талаблар

Жойлаштирилган радиоактив чиқиндиларнинг солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Сиғим юзасидаги доза қуввати

10 мЗв/соатдан ошмаслиги керак

Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши:

бета-нурланувчи радионуклидлар;

2 х 103 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган;

альфа-нурланувчи радионуклидлар;

2 х 101 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган;

трансуран радионуклидлар

2 х 101 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган

Сиғимининг механик мустаҳкамлиги

А турдаги радиоактив материаллар сиғимлари учун ташишда хавфсизликни тартибга солувчи қоидаларда белгиланган талаблардан паст бўлмаган;

ташқи таъсирларга мустаҳкамлиги

5 МПа дан кам бўлмаган

Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш

100 йилдан кам бўлмаган

Радионуклидларнинг сиғимдан чиқиш тезлиги (йил давомида радиоактив чиқиндилар сиғимидан чиққан фаоллик улуши)

10-2/йилдан кўп бўлмаган тритий учун;

10-3/йилдан кўп бўлмаган бета/гамма-нурланувчи радионуклидлар учун, тритийдан ташқари;

10-4/йилдан кўп бўлмаган альфа-нурланувчи радионуклидлар учун

Сиғимининг радиацияга бардошлилиги

106 Гр гача бўлган дозада нурлантирилганда мустаҳкамликнинг камида 20 фоизи сақланиши керак.

Сиғимининг иссиқлик циклларга бардошлилиги

Музлатиш ва эритишнинг 30 циклидан кейин мустаҳкамлик ва изоляциялаш хусусиятларини сақлаб қолиш (-40.. + 40 °С)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мақбуллик мезонларининг Э синфига мансуб сиғимларда қадоқланган радиоактив чиқиндилар

4-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Радиоактив чиқинди таркибга қўйиладиган талаблар

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши

Рухсат этилмайди

Кимёвий заҳарли моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Комплекс ҳосил қилувчи моддалар миқдори

Радиоактив таркибли сиғим массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Радиоактив чиқиндиларни сиғимларига қўйиладиган талаблар

Сиғимларидаги радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Сиғим юзасидаги доза қуввати

2 мЗв/соатдан ошмаслиги керак

Сиғим ташқи юзасининг фиксацияланмаган сирт ифлосланиши:

бета-нурланувчи радионуклидлар;

2 х 103 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган;

альфа-нурланувчи радионуклидлар;

2 х 101 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган;

трансуран радионуклидлар

2 х 101 заррача/(см2 х мин) дан кўп бўлмаган

Сиғимларининг изоляциялаш хусусиятини сақлаш

Кўмишга жойлаштиришдан олдин

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мақбуллик мезонларининг Э синфига мансуб сиғимларда қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар

5-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Радиоактив таркиб массасининг 1 фоиздан ошмаслиги керак

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Сув, ҳаво ёки бошқа моддалар билан ўзаро таъсирлашганда заҳарли газлар, аэрозоллар ва буғсимон модда(чанг)ларнинг ажралиб чиқиши

Рухсат этилмайди

Ёнувчанлик

Ёнмайдиган ва қийин ёнадиган радиоактив чиқиндиларга рухсат этилади

Кимёвий заҳарли моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Радиоактив чиқиндилар юзасидаги доза қуввати

2 мЗв/соатдан ошмаслиги керак

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Таркибида табиий радионуклидлар миқдори юқори бўлган уран рудалари, минерал ва органик хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда ҳосил бўлган мақбуллик мезонлари Ф синфга мансуб сиғимларда қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар

6-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Кимёвий заҳарли моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Ёнувчанлик

Ёнмайдиган ва қийин ёнадиган радиоактив чиқиндиларга рухсат этилади

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Радионуклидларнинг солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Радиоактив чиқиндилар юзасидаги доза қуввати

2 мЗв/соатдан ошмаслиги керак

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мақбуллик мезонларининг Г синфига мансуб суюқ радиоактив чиқиндилар

7-жадвал

Меъёрланадиган кўрсаткич

Қиймат (талаб)

Портлаш хусусиятига эга бўлиш

Рухсат этилмайди

Таркибида осон алангаланувчи ва ўз-ўзидан алангаланувчи моддалар мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Сув билан реакцияга киришиб, ўз-ўзидан алангаланувчи ёки ёнувчи газлар ажралиб чиқадиган моддалар таркиби

Рухсат этилмайди

Инфекцияловчи (патоген) моддаларнинг мавжудлиги

Рухсат этилмайди

Суюқ радиоактив чиқиндилар солиштирма фаоллиги

Радиоактив чиқиндиларнинг ушбу синфи учун атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ бўлиши керак

Умумий таркибдаги тузлар

450 г/дм3 дан кўп бўлмаган

Органик кислоталар тузларининг таркиби

150 г/дм3 дан кўп бўлмаган

Нитратлар, сульфатлар ва натрий хлоридлар таркиби

350 г/дм3 дан кўп бўлмаган

Нитратлар, сульфатлар ва натрий хлоридлар таркиби

0,1 г/дм3 дан кўп бўлмаган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига
4-ИЛОВА

НАМУНА

Қаттиқ радиоактив чиқиндилар сиғими учун

ПАСПОРТ №___

Номланиши ___________________________

(радиоактив чиқинди сиғим тури, қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар)

__________________ _________________ _________________

__________ (техник шартлар рақами) ____________________ (радиоактив чиқинди номи ва синфи) ____

Радиоактив чиқиндилар сиғимининг индивидуал рақами

_____________________________________________

(идентификация коди)

Радиоактив чиқиндилар сиғимининг эгаси

_____________________________________________

Радиоактив чиқиндилар сиғимининг тайёрлаган ташкилот

Сертификатнинг амал қилиш муддати

20___ йил «_____»_________ дан 20___ йил «___»_________ гача.

Контейнернинг (сиғимлар тўпламларининг) хизмат қилиш муддати

______________________________________________

Сиғимининг ишлаб чиқарилган санаси

«_____»_______________ 20___ й.

Радиоактив чиқинди сиғимини кўмишга топшириш санаси

20___ йил «_____»____________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқинди сиғимининг умумий тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-жадвал

Радиоактив чиқинди сиғими таркиби

Радиоактив чиқинди сиғимининг ўлчамлари,

мм

Масса,

Кг

(ҳажм, куб м)

Юза масофасидаги доза қуввати,

мЗв/соат, м

Фиксацияланмаган ифлосланиш даражаси,

заррача/(дақ х см2)

Иссиқлик ажралиши,

Вт/м3,

Вт/сиғим

Радиоактив чиқиндиларни жойлаштириш усули

Бирламчи сиғимларнинг сони ва хусусиятлари

Матрица материалининг мавжудлиги ва кўриниши

Радиоактив чиқинди билан тўлдирилган сана

Диаметри

Баландлиги

Узунлиги

Кенглиги

Радиоактив чиқинди сиғими

Сиғимдаги радиоактив чиқинди

Тури ва рақами

Миқдори,

дона

Ҳажми,

м3

Масса, радиоактив чиқинди билан,

кг

0,1

1

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқинди сиғимидаги радиоактив таркибнинг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-жадвал

Радиоактив чиқиндилар сиғимининг индивидуал рақами

Радиоактив чиқинди синфи ва коди

Радиоактив чиқиндининг физик-кимёвий шакли, матрица материалининг тури

Радиоактив чиқиндиларнинг морфологик (кимёвий) таркиби

Ёнувчанлик

Радионуклид таркиби

Солиштирма фаоллик,

кБк/кг

Умумий солиштирма фаоллик,

кБк/кг

Умумий фаоллик,

Бк

Ядровий хавфли бўлинувчан нуклидлар миқдори,

кБк/кг ёки мг/кг

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

Радиоактив чиқиндини топшириш учун масъул

_____________

______________ ___________________

(Ф.И.О.)

(ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси)

Радиоактив чиқиндини қабул қилиш учун масъул

_____________

______________ ___________________

(Ф.И.О.)

(ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Радиоактив чиқиндиларни кўмиш бўйича мақбуллик мезонлари ва талабларига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Суюқ радиоактив чиқиндилар учун

ПАСПОРТ №___

Номланиши ___________________________

(радиоактив чиқинди сиғим тури, қадоқланмаган радиоактив чиқиндилар)

__________________ ______________ _________________

________ (техник шартлар рақами) ________________ (радиоактив чиқинди номи ва синфи) __

Радиоактив чиқиндилар сиғимининг индивидуал рақами

_____________________________________________

(идентификация коди)

Суюқ радиоактив чиқиндилар эгаси

_____________________________________________

Суюқ радиоактив чиқиндиларни топширувчи ташкилот

Суюқ радиоактив чиқинди кўмишга топшириш санаси

20___ йил «_____»____________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ радиоактив чиқиндиларнинг умумий тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-жадвал

Ҳажми (куб. м)

Суюқ радиоактив чиқинди манбаси

Суюқ радиоактив чиқинди синфи

Суюқ радиоактив чиқинди коди

1

2

3

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суюқ радиоактив чиқиндининг радиоактив таркибнинг тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-жадвал

Асосий физик-кимёвий тавсифлар

Кимёвий таркиби

Солиштирма фаоллик,

кБк/кг

Умумий солиштирма фаоллик,

кБк/кг

Умумий фаоллик,

кБк

Ядровий хавфли бўлинувчи нуклидлар миқдори,

кБк/л ёки мг/л

1

2

3

4

5

6

Радиоактив чиқиндини топшириш учун масъул

_____________

______________ ___________________

(Ф.И.О.)

(ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси)

Радиоактив чиқиндини қабул қилиш учун масъул

_____________

______________ ___________________

(Ф.И.О.)

(ташкилотнинг ваколатли шахси имзоси)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 10/25/3734/1203-сон)