ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Когон туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ижроси ҳамда 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича шаклланган қўшимча манба маблағларини йўналтириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли Қарорига асосан ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ туман ҳокимлигининг Когон туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ижроси ҳамда 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича шаклланган қўшимча манба маблағларини йўналтириш тўғрисида ҳисоботни (махсус комиссия хулосаси асосида) кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Когон тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли Қарорига асосан Когон туман маҳаллий бюджети даромадларининг 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ижроси ҳамда 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича шаклланган қўшимча манба маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Когон туман Иқтисодиойт ва молия бўлими ва умумлаштирувчи комиссиянинг (таклифи) ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Когон тумани маҳаллий бюджетининг 2025 йил даромадлари режасининг 9 ойлик ижроси-бажарилиши солиқ турлари бўйича 1-иловага, 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича шаклланган қўшимча манба маблағларини йўналтириш 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 01 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорининг ижросини таъминлашда самарадорликка эришган, туманда ташкил этилган штабда юқори кўрсаткичларга эришган соҳа вакилларидан иборат бир қатор фаол аъзоларни моддий рағбатлантириш мақсадида, шуларни инобатга олган ҳолда, Қарор талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 19 февралдаги VII-05-12-2-36-К/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши Қарори 3-иловаси 4-бандига мувофиқ туманда 2025 йил бошидаги шаклланган қўшимча манба маблағлари ҳисобидан тумандаги барча турдаги байрам тадбирларига тақдирлаш мақсадида совғалар олиш билан боғлиқ қарздорлик харажатлари тўлови учун ажратилган 100,0 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 8,897 млн сўм)дан жами 8,897 млн сўмлик маблағларни юқорида таъкидланган моддий рағбатлантириш тўловлари учун қайта тқсимланган ҳолда туман ҳокимлигига ажратилсин, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун кадрларнинг ўзаро тажриба алмашиши ва замонавий иш услубларини ўргатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ВМҚ-316-сонли Қарорида маҳаллий бюджет қўшимча манбалари ҳисобидан, хизмат уйлари билан таъминланмаганда турар жой ижараси компенсацияси учун ҳар ойда Тошкент шаҳрида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг олти бараваригача тегишли маблағларни ажратилиши ҳам кўрсатиб ўтилган. Шуларни инобатга олган ҳолда, Қарор талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 24 июлдаги VII-10-65-2-36-К/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши қарори 3-бандига мувофиқ Ҳокимликнинг кредитор қарздорлик тўловлари учун ажратилган 20,0 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 3,915 млн сўм)дан 0,914 млн сўмлик маблағларни юқорида таъкидланган турар жой ижараси компенсацияси тўловлари учун ва 3,001 млн сўмлик маблағларни эса тумандаги байрам тадбирларида тақдирлаш учун совғалар олиш харажатларига, 2025 йил 26 августдаги VII-11-75-2-36-К/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши қарори 5-бандига мувофиқ Ҳокимликни қўриқлаш хизмати қарздорлигига ажратилган 42,0 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 21,0 млн сўм), 6-бандига мувофиқ Ҳокимликка қўшимча кўрсатилган юридик хизмат тўловлари бўйича қарздорлик харажатларига ажратилган 10,0 млн сўмлик иқтисод қилинган жами 31,0 млн сўмлик маблағлар тумандаги байрам тадбирларида тақдирлаш учун совғалар олиш харажатларига қайта тақсимланган ҳолда туман ҳокимлигига ажратилсин ҳамда ҳокимлик бош ҳисобчиси Д.Ҳомидовга ажратилган маблағларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш-тўловларини амалга ошириш топширилсин.
4. Халқ депутатлари кенгаши депутатлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда қўшимча манбалар асосида шакллантириладиган тадбирларга йўналтириш учун «Очиқ бюджет» тизими тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва уларнинг ушбу тадбирларга фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борсин.
5. Когон туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ва Ғазначилик хизматига:
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида маҳаллий бюджетнинг параметрларига тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда параметрларда кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
бюджет харажатлари режасига ўзгартиришларни белгиланган тартибда ҳисобга олиш, тегишли ҳудудий бюджет маблағи олувчиларнинг харажатлар миқдорига аниқлик киритиш;
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни ўрнатиш топширилсин.
6. Туман солиқ инспесияси бошлиғи (С.Ахмедов)га:
2025 йил учун белгиланган даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини барча солиқ турлари кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушумларини тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ, самарали фойдаланиш топширилсин.
7. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради
Кенгаш раиси ҚАЗОҚОВ ОТАБЕК НОДИРОВИЧ
Бухоро вилояти, Когон тумани,
2025 йил 26 ноябрь,
VII-14-100-2-36-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.