26.11.2025 йилдаги VII-16-115-12-180-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч шаҳридаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 июндаги 05-19-9846-сонли йиғилиш баённомаси ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаси тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 26 майдаги 01/19-4-09/5133-сонли йиғилиш баённомаси ва Урганч шаҳар ҳокимлигининг 2025 йил, 29 октябрдаги 630-сонли ёзишмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 июндаги 05-19-9846-сонли географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 июндаги 05-19-9846-сонли хулосасига асосан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган Урганч шаҳардаги 243 та географик объект (кўча, тор кўча ва берк кўча)ларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Исаков, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими бошлиғи (С.Якубов)ларга шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳаллаларда кўча номлари акс этган пешлавҳаларни бир ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар ИИБ, ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (Д.Сабиров), кадастр агентлигининг шаҳар бўлими бошлиғи (С.Пиров), давлат кадастрлар палатаси шаҳар филиали бошлиғи (Б.Аллаяров), шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (С.Абдуллаев), шаҳар статистика бўлими бошлиғи (О.Йўлдошев), шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари (Ж.Сапаев), шаҳар давлат хизматлари маркази раҳбари (Д.Рахмонов) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда ўзгарган кўча номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни кўчалар ўзгариши муносабати билан мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор «Янги Урганч» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссияси раисининг ўринбосари (Ф.Оманбаева) томонидан географик объектларга берилган номлар бўйича тегишли ҳужжатлар ўн кун муддатда Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда экология масалалари бўйича доимий комиссияси» (Б.Аллабергенов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси ИБРАГИМОВ ДАВРОНБЕК БАКИЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Урганч ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-115-12-180-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.