ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3709]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 ноябрь,
27/10-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 14 ноябрдаги 27/10-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/1-сон қарори (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3252/1098-сон) билан тасдиқланган Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомда:
1) 107-банднинг 10-кичик бандидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 6-илованинг матнидаги «Прописка жойи (ҳужжатларга мувофиқ яшаш жойи)» ва «Яшаш жойи (амалдаги яшаш жойи)» деган сўзлар тегишли равишда «Яшаш жойи» ҳамда «Турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 11-илованинг матнидаги «Амалдаги яшаш жойи» ва «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар тегишли равишда «Турган жойи» ҳамда «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 6 сентябрдаги 20/5-сон қарори (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2021 й., 10/21/3322/0923-сон) билан тасдиқланган Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди «б» кичик банди олтинчи хатбошисидаги «доимий ёки вақтинча яшаш жойи» деган сўзлар «яшаш жойи ёки турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 30 декабрдаги 30/26-сон қарори (рўйхат рақами 3423, 2023 йил 7 март) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2023 й., 10/23/3423/0129-сон) билан тасдиқланган Нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) 16-банднинг 2-кичик банди учинчи ва олтинчи хатбошиларидан «доимий» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 2а ва 3-иловаларнинг матнидаги «Рўйхатдан ўтган жойи (ҳужжатларга мувофиқ яшаш жойи)» ва «Яшаш жойи (амалдаги яшаш жойи)» деган сўзлар тегишли равишда «Яшаш жойи» ҳамда «Турган жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 81-илованинг матнидаги «Доимий яшаш жойи» деган сўзлар «Яшаш жойи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2025 й., 10/25/3709/1082-сон)