Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Индонезия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Дипломатик ва хизмат паспорт эгаларини визадан озод этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Индонезия Республикаси Ҳукумати, келгусида «Томонлар» деб аталувчилар,
Томонлар давлатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш истагида,
амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортларига эга бўлган Томонлар давлатлари фуқароларининг кириш ва чиқишларини, шунингдек, ўзаро келиб-кетишларини соддалаштиришга интилган ҳолда,
Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига амал қилган ҳолда,
тенглик ва ўзаро манфаатдорлик принципларига биноан,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Визадан озод этиш
1. Индонезия Республикасининг амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортига эга фуқаролари 180 (бир юз саксон) кунлик давр мобайнида жами 90 (тўқсон) кун ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига, ҳар кирган кундан бошлаб, 30 (ўттиз) кундан ошмаган муддатга кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш ҳамда унда вақтинча бўлиб туриш учун виза олишдан озод этиладилар.
2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги дипломатик паспортига эга фуқаролари Индонезия Республикаси ҳудудига, ҳар кирган кундан бошлаб, 30 (ўттиз) кундан ошмаган муддатга кириш, ундан чиқиш, транзит ўтиш ҳамда унда вақтинча бўлиб туриш учун виза олишдан озод этиладилар.
2-модда
Паспортнинг амал қилиш муддати
Мазкур Битимда назарда тутилган Томонлар давлатларининг фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига кирганда уларнинг паспорти камида 6 (олти) ойлик амал қилиш муддатига эга бўлиши лозим.
3-модда
Кириш ва чиқиш шартлари
Кириш ва чиқиш шартлари
Бир Томон давлатининг амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортларига эга фуқаролари уларга нисбатан қонуний тарзда қўлланилиши мумкин бўлган хавфсизлик, миграция, одат ва санитария қоидалари ва бошқаларни истисно қилган ҳолда, бошқа Томон давлати ҳудудига икки давлатнинг халқаро ташишлар учун очиқ бўлган чегара кириш пунктлари орқали кириши, чиқиши ва транзит ўтиши чекловларсиз амалга оширилади.
4-модда
Дипломатик ва консуллик миссиялари аъзолари учун виза
Дипломатик ва консуллик миссиялари аъзолари учун виза
1. Томонлардан бири давлатининг ҳудудида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг амалдаги дипломатик ва хизмат паспортларига эга бўлган мансабдор шахслари ҳамда уларнинг оила-аъзолари ушбу давлатнинг дипломатик ёки консуллик миссиясидан лозим бўлган кириш визасини унинг ҳудудига киришидан олдин олишлари лозим.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахслар аккредитациядан сўнга бошқа Томон давлати ҳудудига ўз хизмати вазифаси муддати давомида визасиз кириши, ундан чиқиши, транзит ўтиши ва бўлиб туриши мумкин.
5-модда
Ваколатли органлар ҳуқуқи
Ваколатли органлар ҳуқуқи
1. Амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортларига эга бўлган бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида бўлишлари давомида, 1961 йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси ва 1963 йилдаги Консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена конвенциясига зид бўлмаган ҳолда, қабул қилувчи давлатнинг амалдаги қонун ва қоидаларига амал қилишлари лозим.
2. Томонлар мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган ҳар қандай шахснинг номақбул ёки жамоат тинчлиги, жамоат тартиби, соғлиқни сақлаш ёки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан хавф солиши мумкин деб ҳисобласа, ушбу шахснинг ўз давлати ҳудудига киришини, бўлиб туриш муддатини қисқартириш ёки тугатиш ҳуқуқига эга.
3. Томонлар мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган чора-тадбирларнинг қўлланилиши тўғрисида бир-бирларини дарҳол дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар.
6-модда
Қонун ва қоидаларга риоя қилиш
Қонун ва қоидаларга риоя қилиш
1. Бир Томон давлатининг фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида бўлиб туриш давомида ушбу Томон давлатининг қонун ва қоидаларини, шу жумладан, хорижий фуқаролари учун белгиланган бўлиб туриш, ҳаракатланиш ва транзит ўтиш қоидаларини ҳурмат қилишлари лозим.
2. Мазкур Битим икки давлатнинг ички хавфсизлик ва чет элликларнинг кириши, бўлиши ёки ҳаракатланиши билан боғлиқ амалдаги қонун ва/ёки қоидаларига дахл қилмайди.
7-модда
Тўхтатиб туриш
Тўхтатиб туриш
1. Ҳар бир Томон миллий хавфсизлик, жамоат тартиби ёки соғлиқни сақлаш ёки бошқа жиддий миллий офат билан боғлиқ сабабларга кўра, мазкур Битимнинг қўлланилишини вақтинча тўлиқ ҳолда ёки қисман тўхтатиб туриши мумкин.
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни жорий қилиш, шунингдек, тугатиш тўғрисида бошқа Томон дипломатик каналлар орқали тегишли равишда хабардор қилинади.
3. Мазкур Битимнинг амал қилишини тўлиқ ҳолда ёки қисман тўхтатиб туриш мазкур Битимнинг 1-моддасига мувофиқ Томонлардан бирининг давлати ҳудудида кириш рухсат этилган ва у ерда бўлиб турган амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортларига эга бўлган бошқа Томон давлати фуқароларига нисбатан қўлланилмайди ва улар тегишли чоралар кўриш учун қабул қилувчи давлат Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қиладилар.
8-модда
Паспорт намуналари
Паспорт намуналари
1. Томонлар мазкур Битим имзолангандан сўнг, 30 (ўттиз) кун ўтгач, дипломатик каналлар орқали ўзларининг амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортлари намуналарини алмашадилар.
2. Амалдаги дипломатик ёки хизмат паспортларига ўзгартиришлар киритилган ёки янги паспорт турлари жорий қилинган тақдирда, тегишли Томон ҳужжатларнинг намуналарини улар қўлланилишидан камида 30 (ўттиз) кун олдин дипломатик каналлар орқали бошқа Томонга юборади.
3. Томонлардан бирининг давлати фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудида дипломатик ёки хизмат паспортларини йўқотиб қўйган ёки шикастлаган тақдирда, улар ўз фуқаролиги бўлган давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасалари орқали қабул қилувчи давлатнинг ваколатли органларини зудлик билан хабардор қиладилар.
4. Тегишли дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассасалари юқорида кўрсатилган шахсларга ўз мамлакати қонунчилигига мувофиқ фуқаролиги бўлган давлатга қайтишлари учун йўқолган паспортни ўрнига вақтинча қўлланиладиган ҳужжатни расмийлаштиришлари лозим.
9-модда
Низоларни ҳал этиш
Низоларни ҳал этиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш бўйича Томонлар ўртасидаги ҳар қандай низолар ўзаро маслаҳатлашувлар ёки музокаралар орқали тинч йўл билан ҳал қилинади.
10-модда
Ўзгартириш
Ўзгартириш
Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан ўзгартириш ва қўшимчалар унинг ажралмас қисми ҳисобланувчи ва 11-моддасининг 1-бандига мувофиқ кучга кирувчи алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилиши мумкин.
11-модда
Кучга кириши, амал қилиши ва тугатилиши
Кучга кириши, амал қилиши ва тугатилиши
1. Мазкур Битим Томонлар тегишли ички талаблар бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар хабардор қилувчи сўнгги ёзма билдиришнома олинган санадан бошлаб, 30 (ўттиз) кун ўтгач кучга киради.
2. Мазкур Битим, башарти, Томонлардан бири уни тугатиш нияти тўғрисида бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилмаса, номаълум муддат давомида амал қилади. Мазкур Битим бир Томоннинг уни тугатиш тўғрисидаги билдиришномаси олинган расмий санадан бошлаб, 30 (ўттиз) кундан сўнг тугатилади.
Ушбуни тасдиқлаган ҳолда, қуйида имзо чекувчилар мазкур Битимни имзоладилар.
Жакарта шаҳрида, 2025 йил 11 февралда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, индонез ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
(имзолар)