ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 12 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2868-4]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-4-сон «Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 176-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
298-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 8 октябрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 7 октябрь
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 3 ноябрдаги 298-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
а) қарор номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»;
б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Йўриқномада:
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.»;
д) 14-банднинг 24-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24) 14-графа.
Сотиб олувчи томонидан битим нархига киритилмаган миқдорда бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита кўрсатиладиган қуйидаги хизматларнинг ва етказиб бериладиган бошқа товарларнинг тегишли тарзда тақсимланган қиймати кўрсатилади:
олиб кириладиган товарлар қайси хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлардан ишлаб чиқилган (иборат) бўлса, ўша хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлар;
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган асбоблар, штамплар, қолиплар ва бошқа шу каби товарлар;
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар;
божхона ҳудудидан ташқарида тайёрланган ва олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, муҳандислик, конструкторлик ишлари, дизайн, эскизлар ва чизмалар.»;
э) 1-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА»;
1-ИЛОВА»;
ф) 2-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
2-ИЛОВА»;
2-ИЛОВА»;
г) 3-илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага
3-ИЛОВА».
3-ИЛОВА».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.11.2025 й., 10/25/2868-4/1046-сон)