04.11.2025 йилдаги VII-14-129-12-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятининг айрим маҳаллаларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларини тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 21-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «2023 — 2027 йилларда «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда аҳоли пунктларининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-299-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хоразм вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг 2025 йил 25 августдаги Б-738-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гурлан туманидаги Жалойир маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда унга ёндош бўлган Пахтачи, Зиёкор, Совунчи, ва Нурли йўл маҳаллаларини техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшкўпир тумани Қоровул маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда унга ёндош бўлган Бўрлоқ, Амирқум Ваҳимчи ва Дўстлик маҳаллаларини техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳазорасп тумани Янгибозор маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда унга ёндош бўлган Жуворхос, Қиртепа, ва Алоқали кўл маҳаллаларини техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хива тумани Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда унга ёндош бўлган Хорвуз маҳалласининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари 4-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч тумани Боғдорчи маҳалла фуқаролар йиғинининг бош режа ва батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда унга ёндош бўлган Бободеҳқон, Кўҳна овул ва Ҳ. Олимжон маҳаллаларини техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари 5 — 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гурлан, Қўшкўпир, Ҳазорасп, Хива ва Урганч туманлари ҳокимликлари, вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси (М. Каландаров) билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли мутасадди ташкилот ва идораларни жалб этган ҳолда бош режа лойиҳалари ишлаб чиқилиши билан бир вақтда батафсил режалаштириш лойиҳалари ҳамда ёндош маҳаллаларни шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемаларига мувофиқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудуди ерларидан мақсадсиз фойдаланишга ва ноқонуний қурилишларни амалга оширишга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатиш йўли билан улардан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергияни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш орқали муҳандислик-коммуникация тузилмасини (сув, электр, газ, иссиқлик таъминоти, телекоммуникация объектлари, канализация, ирригация) қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уй-жойлар, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият, санъат ва дам олиш обектларини оқилона жойлаштириш ҳамда бош режага мувофиқ, инфратузилмани ривожлантириш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хоразм вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси (Ш. Отяэв) аҳоли пунктларининг тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қурилиш объектлари жойлаштирилишини назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Қишлоққурилишлойиҳа» бош лойиҳа институти ДМ тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалга оширилишида қонунчиликда белгиланган тартибда муаллифлик назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясираиси К. Игамбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси РАДЖАБОВ АЛТИБАЙ БЕГЖАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-14-129-12-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.