03.11.2025 йилдаги VII-12-79-11-167-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВАСОЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори билан ҳар йили 1 октябрга қадар новегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиб тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «Сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш ҳозирги кундаги энг долзарб масалалардан бирдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу масала юзасидан, Президентимизнинг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарор билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (кейинги ўринларда - сув солиғи) ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлар негизида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари (кейинги ўринда - сув етказиб бериш хизматлари) ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларга тегишли объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилаш харажатларига йўналтирилиши белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Сув етказиб бериш хизматлари белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш, сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш, истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш ва сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича асосий вазифалари этиб белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорини ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган сувни ҳисоб-китоби ва ҳисоботини юритиш тартибига асосан, Қувасой шаҳар қишлоқ хўжалиги бўлими билан келишилган ҳолда ҳудуддаги барча сув истеъмолчиларини 2025-2026 йиллар новегитация мавсуми учун қишлоқ хўжалиги экинлари турлари тасдиқланиб, шу асосида ҳар бир сув истеъмолчилари, сув манбалар, иқтисодиёт тармоқлари кесимида сувдан фойдаланиш режалари ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда новегетация даври учун сув манбаларининг сувлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитларини тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Қувасой шаҳар ва барча шаҳар-туманлар, сув етказиб бериш хизматлари давлат муассасалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари билан биргаликда 2025-2026 йиллар новегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари шаҳар Кенгаши, Қувасой шаҳар сув етказиб бериш ДМ томонидан ҳисобот киритиш белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йиллар новегетация даври учун истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимитларни халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланиши орқали ҳудуддаги ҳар бир қишлоқ хўжалиги етиштирувчиларга белгиланган лимит доирасида, манбаларни сувлиликлигига қараб етказиб бериш ва Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларни яна бир бор чуқур англаган ҳолда кластерлар, фермер хўжаликлари ва соҳа ходимлари билан биргаликда белгиланган тартибда вазифалар ижросини ва таъминлаймиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижроси юзасидан «Қувасой шаҳар Сув етказиб бериш» ДМ бошлиғи С.Мирзарасуловнинг ҳисоботи тингланиб, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур масала Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан кўриб чиқилганлиги ва доимий комиссия мажлисида муҳокама қилиниб, шаҳар Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш тўғрисидаги қарори асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Қувасой шаҳар Сув етказиб бериш» ДМ бошлиғи С.Мирзарасуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси юзасидан берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2025 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 1 куб метр сув учун 100 (юз) сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Қувасой шаҳар «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган жорий йил новегетация даври учун шаҳар чегарасидан жами олинадиган 55 млн 20 минг м3 сув олиш лимитлари, шундан суғоришга 30 млн 53 минг м3 сув олиш лимитларини, хўжаликлараро каналлардаги сув йўқотишларни инобатга олиб 15 фоизга ва ички каналларда 22 фоизга камайтирган ҳолатда 645 та истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш лимитлар жадвали 1-иловага мувофиқ, шундан фермер хўжаликлар бўйича 2-иловага мувофиқ, МФЙ томорқалари бўйича 3-иловага мувофиқ, Балиқ етиштириш учун 4-иловага мувофиқ, 2025-2026 йилнинг куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари 5-иловага мувофиқ, деҳқон хўжаликлари учун 2025-2026 йилнинг кузги-қишки даврида шўр ювиладиган, нам суви бериладиган ва бошқа суғориш ишлари бўйича сув олиш лимитлари 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг 5-банди ижроси бўйича «Қувасой шаҳар Сув етказиб бериш» ДМ бошлиғи (С.Мирзарасулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш бўйича тизимли ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси «Қувасой шаҳар Сув етказиб бериш» ДМ бошлиғи (С.Мирзарасулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- ҳар бир истеъмолчиларга сув ўлчаш тизимини яратиш учун сув кириш қисмларини бетон қопламалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- сув ўлчагич мосламаларини ўрнатиш ҳамда уларнинг созлигини доимий назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-ҳар бир истеъмолчи билан қабул қилинган сув ҳажми учун ҳисоб-китоб қилиш белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шаҳардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи сув истеъмолчиларига, истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари шаҳар Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Нишонбоев), «Исфайрам» рўзномаси (Ў.Каримова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- мазкур қарор тасдиқлангандан сўнг шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқларда ҳамда газеталарда кенг жамоатчилик вакилларига эълон қилиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Б.Усманов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ТЎРАКУЛОВ ЗАФАРЖОН КОДИРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Қува тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-79-11-167-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.