30.10.2025 йилдаги VII-16-124-12-177-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОВОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор (решение)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот тумани бўйича 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 79-сонли қарорининг 5-иловасига асосан» Шовот туманида 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Искандаровнинг ҳисоботи атрофлича муҳокама қилиниб,«Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шовот тумани бўйича 2025-2026 йилларнинг куз-қиш мавсуми учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж. Искандаровнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шовот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлари бўйича 2025-2026 йилларнинг куз-қиш (шўр ювиш) даврида сув манбаларидан олинадиган сув миқдори (лимит) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Н. Бобониёзов), Шовот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (Ж. Искандаров)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг томорқа ерларини вегетасия даврида тўлиқ сув билан таъминлаш ва сув лимитларини белгилашда сув билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шовот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ж. Искандаров) ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган «Шовот истиқболи» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати бўлими (С. Йўлдошев) туман ҳокимлиги бош юрисконсульти билан ҳамкорликда (З. Раҳимов);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг шовоттуман.уз расмий веб-сайтига жойлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари Н. Бобониёзов ҳамда қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси О. Садуллаев зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси И. МАШАРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Шовот тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-124-12-177-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.