ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МУЗРАБОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Музработ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж. Бўриевнинг Музработ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифига асосан ҳамда депутатлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, халқ депутатлари Музработ тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж.Бўриевнинг Музработ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 апрелга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Музработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ж. Бўриевга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Р.Коракулов) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси С. НУРМАҲМАТОВ
Сурхондарё вилояти, Музрабод тумани,
2025 йил 30 октябрь,
VII-13-122-8-115-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.