ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НОРИН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Норин тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Норин тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда-сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги Қонуннинг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув хажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун сув солиғи ставкаси қатъий белгиланган.Унга кўра деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан қандай ҳолатда фойдаланганлигига қараб солиқ ставкаси белгиланганлиги ижросини туманда таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 21¹-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2.Норин тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ж.Асқаров)нинг Норин тумани бўйича 2025 йил носуғориш даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳамда истеъмолчилар ўртасида 2025-2026 йиллар суғориш мавсуми учун ажратилган чекланган сув лимити 1- иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Норин тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ж.Асқаров)га:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш:
-белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш:
-ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш:
-суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш; - сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш,сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш:
-истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш:
-сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш:
-амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
5.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ж.Асқаров) ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг биринчи ўринбосари (Ш.Азизов)лар биргаликда 3-кун муддатда ажратилган сув олиш лимитлари доирасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган объектларнинг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва маъмурий ҳудудлар бўйича уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказиш:
-сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни таъминлансин.
6.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ж.Асқаров) ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг биринчи ўринбосари (Ш.Азизов)лар билан биргаликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси (Р.Тўйчиев) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш.Азизов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси НУРМАТОВ ЖЎРАБЕК ХАМИДОВИЧ
Наманган вилояти, Норин тумани,
2025 йил 3 ноябрь,
VII-14-112-6-83-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.