ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Тойлоқ тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш (новегетация) мавсуми учун сув истемолчиларига ўрнатиладиган чекланган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 02-04/1314-сонли, туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 3 октябрдаги 184-сонли хатларини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгашининг ўн олтинчи сессияси, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Тойлоқ тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Б. Аҳадовнинг Тойлоқ тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида истеъмолчилар кесимида суғориш ишлари учун ажратилган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1, 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тойлоқ тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Б. Аҳадовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган миқдор (лимит) асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
Тойлоқ туманидаги сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ш. Хайдаров) зиммасига юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси Б. РАХМАТУЛЛАЕВ
Самарқанд вилояти, Тайлоқ тумани,
2025 йил 30 октябрь,
VII-16-133-7-104-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.