ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАТТАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Каттақўрғон туманида 2025-2026 йиллар новегетация мавсумида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгаши еттинчи чақириқ ўн бешинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 26-сентябрдаги 01/1303-сонли хатига асосан туман бўйича сув истеъмолчилари кесимида Каттақўрғон тумани бўйича:
2025 йил октябр, ноябрь ва декабрь ойлари учун новегетация мавсумида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити 1-иловага;
2026 йил январь, февраль ва март ойлари учун новегетация мавсумида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (ҳттпс://регулатион.гов.уз/оз/д/109531) муҳокамада турганлиги ҳамда Каттақўрғон туман адлия бўлими томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юзасидан туман адлия бўлимининг 2025 йил 25-октябрдаги 8-сонли ҳуқуқий хулосасида ижобий баҳоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори А.Ибрагимовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (М. Холова) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Б. Сулаймонов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ж. НАСРИДДИНОВ
Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани,
2025 йил 30 октябрь,
VII-15-128-7-96-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.