ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Ҳазорасп туманидаги айрим кўчаларнинг номларини ўзгартириш ва номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарорга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги» ҳақида 2025 йил 5 сентябрдаги 05-19-15197-сонли экспертиза хулосасига асосан, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 6 августдаги 01-19-09/8000-сон мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги» ҳақида 2025 йил 5 сентябрдаги 05-19-15197-сонли экспертиза хулосасига асосан, туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси» раиси — туман ҳокимининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш, уларнинг номларини ўзгартириш ҳамда номсиз ва янги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Туманда номлари ўзгарадиган ва номсиз кўчаларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими Қ. Қурбонов, туман ободонлаштириш бошқармаси О. Рўзметовлар:
Географик объектларнинг тасдиқланган номлари барча ҳужжатларда бир хиллаштирилсин ва ушбу номлар акс этган пешлавҳалар ва бошқа кўрсаткичлардаги ёзувларни давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) ёзилиши таъминлансин.
Белгилансинки, географик объектларнинг тасдиқланган номлари:
ўз фаолиятини амалга ошираётганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўқув нашрларида, картографик, маълумотнома, энциклопедик нашрларда, эълонлар, реклама, йўл белгилари, почта жўнатмаларида фойдаланиш учун мажбурийдир.
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими Қ. Қурбонов, Давлат кадастрлар палатаси туман бўлими Х. Садуллаев, туман Давлат солиқ инспекцияси Ж. Аллаёров, туман статистика бўлими А. Алимов, туман ободонлаштириш бошқармаси О. Рўзметовларга мазкур қарорга асосан тегишли ҳужжатларга ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳамда бу борада зарур чоралар кўриш вазифалари юклатилсин.
5. Мазкур қарор «Ҳазораспнома» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, аграр, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ш. Қўчқоров зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси М. АБДУЛЛАЕВ
Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
2025 йил 30 октябрь,
VII-23-141-12-174-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.