ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Китоб туманида новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ 5-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Китоб тумани Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бошлиғи Й.Исроиловнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити бўйича таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бошлиғи Й. Исроиловнинг 2025 йил 23 сентябрдаги 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити бўйича таклифлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (Й. Исроилов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-5-сон қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги агротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олишжойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари топширилсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология бўйича доимий комиссияси (А. Омонов) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳ.Маликов зиммаларига юклатилсин.
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси ҒАФУРОВ РУСТАМ АБДИРАСУЛОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
2025 йил 31 октябрь,
VII-11-87-4-62-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.