ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҲАНГАРОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Оҳангарон туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 августдаги 05-19-14452-сонли ва 05-19-14488-сонли йиғилиш баённомалари ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосаларини, шунингдек «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 28 августдаги 1/12/4-4854-сонли ва 1/12-4-4855-сонли йиғилиш баённомаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303-сонли Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Азимованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 25 августдаги 05-19-14452-сонли ва 05-19-14488-сон билан Тошкент вилояти ҳокими номига киритган хатлари ва хатларга илова қилинган Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил августдаги йиғилиш баённомалари ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан туманда жойлашган 13 та кўчалар (4 та кўча, 3 та берк кўча, 6 та тор кўча) қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган номлар рўйхати 1-иловага асосан тасдиқлансин;
- 2025 йил 25 августдаги йиғилиши ва «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан туманда жойлашган 1 та қабристон қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган номи рўйхати 2-иловага асосан тасдиқлансин;
3. Туман ҳокимининг ўринбосари И.Қурбонов, туман Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси бошлиғи М.Ташбаевга 1 ой муддатда ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида ўзгарган кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма-босқич ўрнатиш, алмаштириш, туманда тизимдаги иш юритув ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштириш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда ва туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ф.Шеров), туман бош имом хатиби 1 ой муддатда тумандаги мавжуд қабристонларни ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларини ўрнатиш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги, туман ИИБ, ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари С.Шоқосимов, кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи С.Каримов, давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи А.Баратов, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Мўминов, туман статистика бўлими бошлиғи, туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари С.Қўчқаров, туман давлат хизматлари маркази раҳбари Ғ.Ахмедов ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда ўзгарган кўча ва қабристон номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни кўчалар ўзгариши муносабати билан мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсин.
5. Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи (А.Баратов)га қуйидагиқарор бандларида кўрсатилган асослар инобатга олинишини назоратга олсин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрь «Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1010-сонли қарорининг 13-бандида - манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш ушбу Низомнинг 9-12-бандларида кўрсатилган асослар бўлганда ва (ёки) ушбу Низомнинг 15-бандида белгиланган ҳолларда, шунингдек, қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, манзилларни белгилаш, ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлганда амалга оширилади.
Қуйидаги ҳолларда манзилни белгилаш учун тўлов ундирилмайди:
кўчмас мулк жойлашган маъмурий - ҳудудий бирлик ўзгарганда;
кўчмас мулк объектнинг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига эски манзили берилганда;
Кўчанинг номи ўзгариши билан ушбу Кўчада жойлашган барча кўчмас мулкларнинг манзилига ўзгартириш киритилганда;
Номсиз кўчаларга ном берилиши билан ушбу Кўчада жойлашган барча кўчмас мулкларнинг манзили белгиланганда ва манзилига ўзгартириш киритилганда;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно).
6. Мазкур қарор «Оҳангарон ҳаёти» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари» бўйича доимий комиссияси (А.Халилов) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси РАХМАНОВА НАЗИРА АКИЛХАНОВНА
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани,
2025 йил 29 октябрь,
VII-15-78-10-134-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.