ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАРПАЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан туманда экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Низомга асосан «-МАРОКАНД СИФАТ-» МЧЖ директори Ф.Ахмедовнинг 2025 йил 30 сентябрдаги 83-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўн тўртинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Нарпай тумани «-МАРОКАНД СИФАТ-» МЧЖ директори Ф.Ахмедовнинг Нарпай тумани бўйича 2025-2026 йиллар кузги-қишки мавсумда сув манбаларидан олинадиган чекланган сув миқдори (лимит) тўғрисидаги таклифи 1-4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «-МАРОКАНД СИФАТ-» МЧЖ директори Ф.Ахмедовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сувмониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Н.Тангриев)га, ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (У.Бабаджанов) зиммаларига юклатилсин.
Сессия раиси ХУСАНОВА РИСОЛАТ ИСМОИЛОВНА
Самарқанд вилояти, Нарпай тумани,
2025 йил 29 октябрь,
VII-14-100-7-98-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.