ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг Хонқа туманидаги ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Хонқа тумани бўйича Хонқа тумани сув етказиб бериш хизмати ДМ бўйича 2025-2026 йиллар кузги-қишги давирда суғориш тармоқларидан сув истеъмолчилари чегарасида бериладиган чекланган сув миқдорлари 1-иловага ва 2026 йил вегетасия даврида сув истеъмолчиларига этказиб бериладиган чекланган сув миқдорлари 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Қ.Қурбонбоев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси У. ДАВЛАТОВ
Хоразм вилояти, Хонқа тумани,
2025 йил 30 октябрь,
VII-23-115-12-175-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.