ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Хонқа туманидаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги Географик объектларнинг номлари соҳасида ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли қарорига, Хоразм вилояти ҳокимлиг ҳузуридаги Географик объектларга номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича эксперт комиссиясининг 2025 йил 30 июндаги 05-19-10587-сонли эксперт хулосасига асосан халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 30 июндаги 05-19-10587-сонли йиғилиш баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Хонқа туманидаги ном бериладиган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Хонқа тумани ҳокими ўринбосари, географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси раисининг ўринбосари (Д. Абдуллаэв), туман иқтисодиёт ва молия бўлими (Ж. Рўзметов), Кадастрлар палатаси Хонқа тумани бўлими (М. Ражабов)ларга бир ҳафта муддатда Хонқа тумани ҳудудидаги номлари ўзгарган кўчаларнинг номларини лотин ёзувида пешлавҳаларга ёзиб ҳамда рақамлаб, уларни белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
4. Хонқа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ш. Хожаниязов), «Хонқа ҳаёти» газетаси бош муҳаррири (М. Сапаэва)ларга ушбу қарорни ҳокимлик веб-сайти ва газета саҳифасида чоп этиш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси А.Бекчанова зиммаларига юклатилсин.
6. Ушбу қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Кенгаш раиси У. ДАВЛАТОВ
Хоразм вилояти, Хонқа тумани,
2025 йил 30 октябрь,
VII-23-114-12-175-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.