29.10.2025 йилдаги VII-15-136-11-156-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 август кунги «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-126-сон Фармонини тумандаги ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-126-сон Фармонига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ташкилотларда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш бўйича янги тартиб белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб ходимлари сони 100 нафардан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ногиронлиги бўлган шахслар, оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар, «Камбағал оилалар реестри»даги оилаларнинг аъзолари, муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун иш ўринларининг мажбурий захираларини шакллантириши ҳамда мажбурий захиралаш ходимлар умумий сонининг уч фоизидан ошмаслиги зарурлиги белгилаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13, 38-, 39-, 40-, 41, 42-моддалари, Меҳнат кодексининг 96, 99, 411, 423-моддалари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 50-моддасида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш мақсадида иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва иш ўринларини захирага қўйиш тартиби, талаблари, рағбатлантириш ҳамда жавобгарлик чоралари белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан, туманда 2026 йилда захира иш ўринлари яратадиган корхона а ташкилотлар рўйхати шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира иш ўрни яратадиган иш берувчилар шаҳар ва туман ҳудудида жойлашганлиги ҳамда ишга олиш ваколати туман (шаҳар) даражасида ҳал этилганлиги сабабли, иш ўринларининг энг кам сонини белгилашда халқ депутатлари туман (шаҳар) маҳаллий кенгашлари қарорлари билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сон қарори билан тасдиқланган «Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартиби тўғрисида»ги намунавий низомнинг 11-банди, 4-хатбошисида кўрсатилган тартибда белгиланган давр мобайнида жамоатчилик муҳокамасида бўлганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида» ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 август кунги «Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-126-сон Фармонини туманда барча масъуллар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қува туманида 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун давлат ташкилотлари (бюджет ташкилотлари ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қува туманида 2026 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш учун ходимларининг рўйхатдаги ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқни ташкил этадиган хўжалик юритувчи субъектлар (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар бундан мустасно) томонидан мажбурий захира қўйиладиган иш ўринларининг манзилли рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Закиров), назорат қилиш эса халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссияси (М.Ахмадалиева) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси УМАРОВ ХАЛИМЖОН КОМИЛОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Қува тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-136-11-156-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.