ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАРКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Паркент туман «сув етказиб бериш хизмати» Давлат Муассасасининг Паркент тумани учун ажратилган, чекланган сув лимитини, сув истеъмолчилари кесимида, Паркент туманида фаолият юритувчи, суғориладиган дехқончилик билан шуғулланадиган фермер, дехқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига 2025-2026 йиллар кузги-қишги суғориш мавсумида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ажратилган чекланган сув миқдорларини (лимитларини) тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон Қарорининг 7-бандида 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилишини ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгилаб қўйилган.
Паркент туман сув етказиб бериш хизмати Давлат муассасаси директори Т.Салимовнинг ҳисоботини тинглаб, билдирилган фикр ва мулохазаларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Қонуни 6- ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман «Сув этказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси бошлиғи Т.Салимовнинг ҳисоботи ҳамда Паркент тумани «Сув этказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 30-сентябрдаги 82/12/12-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Паркент тумани бўйича 2025-2026 йиллар кузги-қишки даврида қишлоқ хўжалик сув истеъмолчилари томонидан сув олиш лимити иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Паркент тумани «Сув этказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси бошлиғи Т.Салимовга:
-туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш;
-қарор мазмун-моҳиятини массивлар ва улар ҳудудидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
-иловада кўрсатилган сув лимитларини ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
-ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
-амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижро этилишини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари (О.Хамдамов), ҳамда ижро этилишини назорат қилиш Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг Аграр,сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Х.Мухитдинов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ИСАКУЛОВ САРДОР ДАДАДЖАНОВИЧ
Тошкент вилояти, Паркент тумани,
2025 йил 29 октябрь,
VII-15-75-10-141-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.