01.11.2025 йилдаги VII-18-80-10-142-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПИСКЕНТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Пискент туманида 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш (вегетация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январидаги қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ПҚ-5-сон қарори ижроси юзасидан туманда мавжуд қишлоқ хўжалиги корхоналарига вегетация даврида керакли миқдорда сув билан таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда сув бериш лимитлари ўрганиб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш асосий мақсад қилиб олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш мавсумида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, саноат ва бошқа экинлар учун туманга 38,6 млн. метр куб сув лимити ажратилган, шундан, 30,5 млн. метр куб сув лимити қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун ажратилган ва ҳудудлар ҳамда сув истеъмолчилари кесимида тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш (вегетация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси (Р. Хўжамқулов)нинг ахборотини эшитиб, Халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туманда 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш (вегетация) даври учун ажратилган сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси (Р. Хўжамқулов)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш даври учун умумий ажратилган сув олиш лимитларин 38,6 млн. метр куб, шундан, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун 30,5 млн. метр куб ҳажмида тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туманда 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш даври учун истеъмолчилар кесимида ажратилиши режалаштирилган сув лимити иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси (Р. Хўжамқуловга)га: туманда белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга ўз вақтида сув етказиб бериш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудга беркитилган мироблар, ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини ўз вақтида кўрсатиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашнинг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси (Б. Абралов) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари С. Тулепов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АРИПОВ МУЗАФФАР АКБАРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Пискент тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-80-10-142-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.