28.10.2025 йилдаги VII-18-159-9-128-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Сирдарё тумани Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия»си ташаббуси билан Сирдарё туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72-сонли буйруғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ирригация тизими бошқармалари ҳамда туман сув этказиб бериш хизмати давлат муассасаларининг сув олиш ва сув этказиб бериш режалари, сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа эҳтиёжлар бўйича умумлаштирилган. Кутилаётган сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда жорий йилнинг суғориш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича туман ҳудудида ҳамда тизимидаги барча Сирдарё тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда ЎЭП туман Кенгаши депутатлик гуриҳининг йиғилишда кўтарилган муамоларни ечиш борасидаги таклифларни тинглаб «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025-2026 йилларнинг но вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Сирдарё тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б.Исаевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сирдарё туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025-2026 йилларнинг но вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сирдарё тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Б.Исаев: ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушунтириш ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЕП туман Кенгаши депутатлик гуриҳининг йиғилишда кўтарилган муамоларни 1 ой муддатда бартараф этиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сирдарё тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Б.Исаев) ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Ў.Муҳаммедов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси САНГИНОВ ЖУРАБЕК МАРУФЖОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-18-159-9-128-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.