ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5- сонли қарорининг 7-бандида «ҳар йили 1 октябрга қадар новегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни носуғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритиш» топшириғи берилган.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 82-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув олиш лимитлари бунинг учун ваколатли бўлган ташкилотлар томонидан белгиланади ҳамда барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари учун мажбурий ҳисобланиши ҳамда сув олиш лимитлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан — сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига Навбаҳор туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгилаш кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Ўзбекистон ХДПнинг Навбаҳор тумани Кенгашидаги партия гуруҳининг ташаббус лойиҳасини инобатга олган ҳолда, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси ҳамда Навбаҳор туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Навбаҳор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А. Азамовнинг Навбаҳор тумани бўйича 2025-2026 йил новегетация даврида носуғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари З. Ғуломов ва Навбаҳор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А. Азамовларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлар туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси зиммасига юклатилсин.
Сессияга раислик қилувчи ҚУДРАТОВ ЗОҲИД МУЗАФФАРОВИЧ
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани,
2025 йил 1 ноябрь,
VII-13-99-5-73-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.