БУХОРО ВИЛОЯТИ ВОБКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
2026 йилда тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Қонунининг (ЎРҚ-642-сон) тўққизинчи боби 38 — 43-моддаларида аҳолининг айрим тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича кафолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 7 сентябрь кунидаги 01/00-03/10-9110-сонли хатига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин- қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-401-сон қарорининг 8.2-бандида, 2024 йил 1 январдан бошлаб ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганларни ҳам киритиш вазифаси белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
1. Вобкент туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими иш жойларининг энг кам миқдорини банд қилиб қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори (квоталанган иш ўринлари) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган корхона, муассаса ва ташкилотлар учун ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача сонидан 141 кишини ташкил этадиган 7 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорида, шу жумладан:
ногиронлиги бўлган шахслар учун 12 фоиз ( 17 киши);
оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар учун 15.6 фоиз(22 киши);
камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг аъзолари учун 48.2 фоиз (68 киши);
муқобил жойлаштириш шаклларида тарбияланган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар учун 12.7фоиз (18 киши);
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар учун 10.6 фоиз (15 киши);
одам савдосидан жабрланган шахслар учун 0.7 фоиз (1 киши) миқдорида иш ўринларининг мажбурий захиралари шакллантирилади.
3. Корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг «Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (АВ рўйхат рақами №-3163-сон, 31.05.2019 й) буйруғига асосан, субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлаш белгилаб қўйилсин.
5. Ушбу қарорнинг иккинчи бандида кўрсатилган шахсларни ишга қабул қилишни асоссиз рад этган иш берувчи ва унинг ваколатли шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
6. Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ш.Хасановга қарор тасдиқланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда мазкур қарорни тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига етказсин ва унинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
7. Мазкур қарор «Вобкент ҳаёти» газета таҳририятида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Мазкур қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Маликов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими А. ОСТОНОВ
Бухоро вилояти, Вобкент тумани,
2025 йил 28 октябрь,
349-2-33-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.