ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯККАБОҒ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Яккабоғ туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили мобайнидаги харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддасига мувофиқ, туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан 2025 йилда бюджет интизомига риоя қилиш чоралари тўғрисида»ги 23-4-сонли буйруғи ижросини таъминлаш яъни самарасиз ва паст самарали харажатларни мақбуллаштириш шунингдек, қарздорликларни олдини олиш ва бюджет ташкилотларининг мурожаатларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили мобайнидаги харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги алоқа хатини инобатга олиб, туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили учун режалаштирилган маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш юзасидан 2025 йилда бюджет интизомига риоя қилиш чоралари тўғрисида»ги 23-4-сонли буйруғи ижросини таъминлаш яъни самарасиз ва паст самарали харажатларни мақбуллаштириш шунингдек, қарздорликларни олдини олиш ва бюджет ташкилотларининг мурожаатларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили мобайнидаги харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги алоқа хати ва таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили мобайнидаги харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари (Ш.Эшматов)га;
Ўзбекистон Республикасининг «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси талабларига асосан туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил молия йили мобайнидаги харажатлар қисмига белгиланган тартибда мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ кўзда тутилган ўзгартиришларни киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Яккабоғ туман Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Жўраев ҳамда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи А.Латиповлар зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси ҒИЁСОВ АБДИНАБИ КАМОЛОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани,
2025 йил 28 октябрь,
VII-15-123-4-68-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.