28.10.2025 йилдаги VII-13-91-2-36-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Когон туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил қўшимча манба маблағлари ҳисобидан маблағ йўналтириш, 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ижроси ва 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ташаббусли бюджетлаштиришга оид жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан очиқ бюджет жараёнлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли ва 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли Қарорларига асосан ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ туман ҳокимлигининг Когон туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил қўшимча манба маблағлари ҳисобидан маблағларни қайта йўналтириш, 2025 йил 03 январдаги ПҚ-1-сонли Қарорнинг ижросини таъминлаш ҳамда 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ижроси ва 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ташаббусли бюджетлаштиришга оид жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан очиқ бюджет жараёнлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Когон тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги ЎРҚ-1011-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 143 ва 148-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-5-V-сонли ва 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли Қарорларига асосан ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ туман ҳокимлигининг Когон туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил қўшимча манба маблағлари ҳисобидан маблағларни қайта йўналтириш ҳамда 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ижроси ва 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича ташаббусли бюджетлаштиришга оид жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган маблағлар юзасидан очиқ бюджет жараёнлари тўғрисидаги Когон туман Иқтисодиойт ва молия бўлимининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 01 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлини янада ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорининг ижросини таъминлашда самарадорликка эришган, туманда ташкил этилган штабда юқори кўрсаткичларга эришган соҳа вакилларидан иборат би қатор фаол аъзоларни моддий рағбатлантириш мақсадида, шуларни инобатга олган ҳолда, Қарор талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 26 августдаги VII-11-75-2-36-К/25-сонли халқ депутатлари туман кенгаши Қарори 2-иловаси 5-бандига мувофиқ туманда 2025 йил 2-чорак якуни билан шаклланган қўшимча манба маблағлари ҳисобидан Ҳокимликни қўриқлаш хизмати қарздорлик харажатлари тўлови учун ажратилган 42,0 млн сўм маблағнинг иқтисод қилинган қисми (иқтисод қилинган маблағи – 8,897 млн сўм)дан жами 8,897 млн сўмлик маблағларни юқорида таъкидланган моддий рағбатлантириш тўловлари учун қайта тқсимланган ҳолда туман ҳокимлигига ажратилсин ҳамда ҳокимлик бош ҳисобчиси Д.Ҳомидовга ажратилган маблағларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиш-тўловларини амалга ошириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Когон тумани маҳаллий бюджетининг ҳудудий маблағларни тақсимловчилар кесимида киритиладиган ўзгартиришлар 1-иловага, маҳаллий бюджетининг 2025 йил 9 ойлик харажатлари ижроси 2-иловага, 2025 йил 9 ойлик якунлари бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар, ташаббусли бюджетлаштириш натижалари бўйича маълумотлар 3-иловага,фуқаролар ташаббуси жамғармасига маблағларини шакллантириш юзасидан маълумотлар 4-иловага, фуқаролар ташаббуси жамғармасидан жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган (ғолиб деб топилган) тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилган ва иқтисод қилинган маблағлар юзасидан маълумотлар 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқ депутатлари кенгаши депутатлари маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда қўшимча манбалар асосида шакллантириладиган тадбирларга йўналтириш учун «Очиқ бюджет» тизими тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ва уларнинг ушбу тадбирларга фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жойларда тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Когон туман Иқтисодиёт ва молия бўлими (Ш.Нарзиэв) ва Ғазначилик хизмати бошлиғи (А.Тўқсанов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси талаблари асосида маҳаллий бюджетнинг параметрларига тегишли ўзгартиришларни киритиш ҳамда параметрларда кўзда тутилган харажатларни, хусусан биринчи даражали тўловларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет харажатлари режасига ўзгартиришларни белгиланган тартибда ҳисобга олиш, тегишли ҳудудий бюджет маблағи олувчиларнинг харажатлар миқдорига аниқлик киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ҳамда бюджет интизомига риоя этилиши устидан назоратни ўрнатиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман солиқ инспесияси бошлиғи (С.Ахмедов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил учун белгиланган даромадлар прогноз режа кўрсаткичларини барча солиқ турлари кесимида тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет даромадлари базасини кенгайтириш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча солиқ тушумларини тушириш манбаларини аниқлаш ва мавжуд имкониятлардан тўлиқ, самарали фойдаланиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туманКенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ҚАЗОҚОВ ОТАБЕК НОДИРОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Когон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-91-2-36-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.