ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Шароф Рашидов тумани бўйича 2025-2026 йил новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини очиш чора тадбирлари» тўғрисидаги ПҚ-5-сон қарорига ҳамда сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72-сон буйруғига асосан Шароф Рашидов туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ томонидан хар йили 1 апрелига қадар новегитация даври учун ва 1 октябрига қадар куз-қиш якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлар туман Кенгашига киритилиши белгиланган.
Шунингдек Шароф Рашидов тумани Сув етказиб бериш хизмати ДМ бўлими томонидан 2025-2026 йил новегетация даврида жами 106,1 млн.м3 лимит ажратилган бўлиб, шундан ДМ каналидан 10,5 млн.м3, Зарафшон дарёсидан 66,6 млн.м3, Жиззах сув омборидан 29,1 млн.м3 чекланган сув лимитлари ажратилиб ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Шароф Рашидов туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 249-сонли хати ва туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси бошлиғи О.Бегимқуловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шароф Рашидов туманининг 2025-2026 йил новегетасия мавсумида сув лимитлари қуйидагича:
- 2025-2026 йил куз-қиш мавсумига ажратилган сув лимити 1-иловага мувофиқ;
- ДМ каналидан 2025-2026 йил новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити 2-иловага мувофиқ;
- Зарафшон дарёсидан 2025-2026 йил новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити 3-иловага мувофиқ;
- Жиззах сув омборидан 2025-2026 йил новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити 4-иловага мувофиқ;
- 2025-2026 йил кузги-қишки мавсумига халқ хўжалик тармоқларига ажратилган сув лимити 5-иловага мувофиқ;
- тумандаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфидаги насос станцияларидан сув чиқариб бериш учун 2025-2026 йил носуғориш мавсумида чекланган сувдан фойдаланиш лимити 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Шароф Рашидов туманида 1 апрелга қадар новегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган режасини бажарилиши туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси бошлиғи О.Бегимқулов зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Азимов зиммасига, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ИСАКОВ МАРАТ ХХХ
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2025 йил 28 октябрь,
VII-14-141-3-46-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.