ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АРНАСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Арнасой тумани бўйича 2025-2026 йиллар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорига ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72-сонли буйруғига асосан Арнасой туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бўлими томонидан ҳар йили 1 апрелга қадар новегетация даври учун ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилиши ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашига киритилиши белгиланган.
Шунингдек туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ бўлими томонидан 2025-2026 йиллар новегетация даврида суғориш ишлари учун жами 64,9 млн м3 сув лимити режалаштирилган.
Шундан Жанубий Мирзачўл Магистрал канали ва марказий чап тармоғидан 43,29 млн м3, Марказий ўнг тармоқ каналидан суғориш ишлари учун 16,13 млн м3, балиқчилик хўжалиги учун 2,0 млн м3, халқ хўжалиги томорқаларига 2,0 млн м3 сув лимитларини ажратилиб ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Х. Эшонқуловнинг туман бўйича 2025-2026 йиллар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити юзасидан берган таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Х. Эшонқулов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Қарор расмий нашрларда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлигиъи Х. Суяров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси МУСАНОВ ОДИЛ ОЛИМОВИЧ
Жиззах вилояти, Арнасой тумани,
2025 йил 31 октябрь,
VII-11-177-3-43-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.