ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув – текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида ҳамда Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Қўштепа тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қўштепа тумани «Сув етказиб бериш хизмат» давлат муассасаси директори Д. Бурхоновнинг 2025-2026 йил новегетация яъни куз қиш даври учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин
3. Қўштепа тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Д.Бурхоновга:
туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш;
қарор мазмун-моҳиятини массивлар ва улар ҳудудидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
иловада кўрсатилган сув лимитларини ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Мазкур сессия қарорини ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия раиси А. Набиев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АБДУЛЛАЕВ АНВАРЖОН АЛИЕВИЧ
Фарғона вилояти, Қўштепа тумани,
2025 йил 31 октябрь,
VII-12-100-11-157-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.