28.10.2025 йилдаги VII-16-214-4-60-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОСОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Косон тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан ноўсув даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш сув миқдорларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган таклифлари бўйича ахборотини тинглаб, Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи ҳамда Кенгашнинг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси баёнларини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари Косон туман Кенгашидаги Ўзбекистон Экологик партияси депутатлик гуруҳи ва Кенгашнинг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси баёнлари ҳамда Косон тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Э.Сайфиловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Косон тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг Косон туман истемолчиларга 2025-2026 йилларда кузги - қишки даврда ажратиладиган сув миқдори (лимит)лари бўйича таклифи иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (Э.Сайфилов) ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 16 октябрдаги VI-108-203-4-60-К/24-сонли қарори кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Т.Маматқулов)га ҳамда қарорнинг ижросини назорат қилиш Кенгашнинг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси(Ў.Равшанов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси БОЙКАРАЕВ АСРОЛ РУЗИЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-214-4-60-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.