28.10.2025 йилдаги VII-16-91-2-41-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОФИРКОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 11-октябрда қабул қилинган «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 майдаги ВМ-24/24-35-сонли йиғилиш баёнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шофиркон туманидаги 50 маҳалла фуқаролар йиғинининг Кенгаш вакиллари иштирокида кўчалар қайта хатловдан ўтказилиб, мавжуд кўчалар тоифаларга ажратилиб, Давлат кадастрлар агентлиги Шофиркон тумани филиалида электрон хариталари шакллантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш комиссиясининг 2025 йил 27 февралдаги 05-05-2049-сонли экспертиза хулосасига асосан Шофиркон туманидаги номсиз кўчаларга ном бериш юзасидан берилган таклифларнинг 1692 таси мувофиқ деб топилиб, қўшимча равишда хатлов натижасида аниқланган 42 та кўчалар (кўча, тор кўча, берк кўча) рўйхати шаклантирилди. Шунингдек, туман ҳокимининг 2025 йил 9 сентябрдаги 01-12/1977-сонли хати асосида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясига тақдим қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 4 октябрдаги 03/08-11180-сонли хати асосида Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт хулосалари олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли ҳамда 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан, Шофиркон туманидаги 21 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 42 та географик объектни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилиб, белгиланган экспертиза хулосаси тасдиқланган лигини билдириб Шофиркон туманида амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Облоқулованинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, Халқ депутатлари Шофиркон тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 27 февралдаги 05-05-2049-сонли экспертиза хулосасига хулосаси ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Облоқулованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шофирконтумани географик объектларига бериладиган номлар ва уларни қайта номлаш таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ички ишлар бўлими (Р.Юсупов) туман маҳаллаларидаги номланган ва қайта номланган кўчаларга аҳолини рўйхатга қўйиш ва тегишли йўл белгиларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат кадастрлар палатаси Шофиркон тумани филиали (А.Саидов), туман статистика бўлими (Б.Азимов)ларга: туманда янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман статистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Облоқулова билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Н.Садуллаев) ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Облоқулова)лар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ФАЙЗИЛЛОЕВ АЛИШЕР АБДИЛЛОЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Шофиркон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-91-2-41-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.