ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БАҒДОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бағдод туманида сув истемолчиларига 2025-2026 йил куз-қиш (новегетация) даври учун сув олиш лимитларини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини худудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиши ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига киритилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари тўғрисидаги хужжатлар туман Кенгашига тақдим этилган. Юқоридагиларни ва сессияда депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунини 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Бағдод туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. «Сирдарё-Сўх» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Бағдод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган 2025-2026 йил куз-қиш (новегетация) даври учун туман ҳудудидаги сув истемолчилари учун сув лимити 1-2-3-4-5-6-7-иловага асосан тасдиқлансин.
3. Бағдод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Х.Махкамовга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртмаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳар чорак якуни билан ҳисоботларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (О.Хатамов)га:
Мазкур Кенгаш қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахорот воситаларида, туман ҳокимлигининг веб сайтида шунингдек расмий интернет-каналлар ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши тавсия этилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари О.Халимов назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси раиси О.Махмудов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси СОЛИЕВ ҒАНИЖОН ШЕРАЛИЕВИЧ
Фарғона вилояти, Бағдод тумани,
2025 йил 28 октябрь,
VII-14-109-11-152-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.