ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ИШТИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Иштихон тумани бўйича 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 31 мартга қадар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 82-сон қарори ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, носуғориш мавсумида сув тақчиллигини олдини олиш, сув тақсимотида адолатли ёндашувни таъминлаш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек қуйи бўғинда сув хўжалигини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш мақсадида, Иштихон тумани Адлия бўлимининг 2025 йил 28-октябрдаги 5/15-25-сон хулосасига ҳамда Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, 14-сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Иштихон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори М.Шодиевнинг Иштихон туманида 2025 йил суғориш мавсуми учун ажратилган сув миқдорини (лимит) тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур лимитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5-сон қарорида белгиланган:
Иштихон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш;
-сув ресурслари ҳисобини юритишнинг рақамли тизимларини жорий этиш;
-сув тақсимотида шаффофликни таъминлаш;
-сувдан фойдаланиш самарадорлиги ва интизомини кучайтириш;
-йўналишлари доирасида ишлаб чиқилганлигини инобатга олинсин.
4. Иштихон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасига қуйидаги топшириқлар юклатилсин:
- сув лимитлари ижросини таъминлаш ва сув тақсимотини қатъий назорат остига олиш;
- сувдан фойдаланиш ҳисоботларини рақамли шаклда юритиш ҳамда ҳар ойда туман ҳокимлиги ва Кенгашнинг аграр масалалар бўйича доимий комиссиясига маълумот тақдим этиш;
- сувдан фойдаланишда меъёрдан ортиқ сарфланиш ҳолатлари бўйича чоралар кўриш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш ва жарима тизимини қўллаш;
- сув тежовчи технологияларни жорий этган хўжаликлар фаолиятини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритиш.
5. Иштихон туман Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими сувдан фойдаланишнинг экологик таъсирини баҳолаб, табиий сув манбаларининг ҳолатини ўрганиш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш чораларини белгилаш бўйича ҳар чоракда туман Кенгашига ахборот киритиб борсин.
6. Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Турсунов), «Иштихон овози» газетаси муҳаррири (М.Раббимова)ларга Иштихон тумани бўйича 2025-2026 йиллар носуғориш мавсуми учун сув истеъмолчиларига ўрнатиладиган чекланган сув миқдорини оммавий ахборот воситалари ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Иштихон тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Э.Абдусаломов) зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси КИЯМОВ НУРАЛИ КУВАНДИКОВИЧ
Самарқанд вилояти, Иштихон тумани,
2025 йил 28 октябрь,
VII-14-151-7-95-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.