ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Жалақудуқ тумани бўйича 2025-2026 йил куз-қиш «новегетация» даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Жалақудуқ тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори М.Рўзиматовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жалақудуқ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори М.Рўзиматовнинг Жалақудуқ тумани бўйича 2025-2026 йил куз-қиш «новегетация» даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Қуйидагилар:
- Жалақудуқ туманида 2024-2025 йилларнинг кузги-қишки мавсумида сув манбаларидан олинадиган чекланган сув миқдори 1- иловага;
- Жалақудуқ туманида 2024-2025 йилларнинг кузги-қишки мавсумида иқтисодиёт тармоқларига ажратилган чекланган сув миқдори 2-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМни манбалари бўйича 2025-2026 йиллар кузги-қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 3-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМ худудидаги Андижонсой сойидан 2025-2026 йиллар кузги -қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 4-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМ худудидаги Шархонсой сойидан 2025-2026 йиллар кузги -қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 5-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМ худудидаги Савай каналидан 2025-2026 йиллар кузги -қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 6-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМ худудидаги Оқбўрасойдан 2025-2026 йиллар кузги -қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 7-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМ худудидаги Юқори Улуғнор каналидан 2025-2026 йиллар кузги -қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 8-иловага;
- Жалақудуқ туман СЕБХ ДМ худудидаги Булоқлардан каналидан 2025-2026 йиллар кузги -қишки суғориш давридаги ажратилган сув лимити 9-иловага;
-Жалақудуқ туманида фаолият юритиб келаётган сув истеъмолчиларининг 2025-2026 йилнинг кузги-қишки даври учун сув лимит режаси 10-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Жалақудуқ туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (М.Рўзиматов) га:
- туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарор талабларига қатъий риоя қилиш;
- қарор мазмун моҳиятини массивлар ҳамда улар таркибидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
- иловаларда кўрсатилган лимитларни ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
- ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
- суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
- сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
- истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
- сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш вазифалари юклатилсин.
5. Амалга оширилган ишлар якуни тўғрисида халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор ижросини таъминлаш халқ депутатлари туман Кенгашининг "Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича" доимий комиссияси (Қ.Кўзиев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЛАТИПОВ ХИКМАТИЛЛО АБДУЛХАМИДОВИЧ
Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани,
2025 йил 28 октябрь,
VII-11-96-1-21-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.