ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФУРҚАТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Фурқат туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар кузқиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланганлиги бўйича тартибга кўра тақдим этилган маълумотларни Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалигимасалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1.Фурқат туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги Фурқат тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси бошлиғи А.Мусахоновнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун 1 куб метр сув учун 110 сўм етиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3.Қуйдагилар:
Фурқат туманида истеъмолчилар кесимида 2025-2026 йилнинг кузги-қишки даврида шўр ювиладиган, нам суви бериладиган ва бошқа суғориш ишлари бўйича сувдан фойдаланиш лимити 1-иловага;
Фурқат туманида истеъмолчилар кесимида 2025-2026 йилнинг кузги-қишки даврида шўр ювиладиган, нам суви бериладиган ва бошқа суғориш ишлари бўйича сувдан фойдаланиш лимити 2-иловага;
Фурқат туманида истеъмолчилар кесимида 2025-2026 йилнинг кузги-қишки даврида шўр ювиладиган, нам суви бериладиган ва бошқа суғориш ишлари бўйича сувдан фойдаланиш лимити 3-иловага муфовиқ тасқидлансин.
4.«Сирдарё-Сух» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Фурқат тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (А.Мусахонов) тегишлича «Сирдарё Сух» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимига тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта Халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
5.Тумандаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчи сув истеъмолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
6.Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Х.Муқимов)га мазкур Кенгаш қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни туман ҳокимлигининг веб сайтида шунингдек расмий ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши тавфсия қилинсин.
7. Мазкур Кенгаш қарорининг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси раси (Д.Умурзақов) зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгаши раиси АСРОНКУЛОВ ЭЛЁРБЕК МАДАМИНОВИЧ
Фарғона вилояти, Фурқат тумани,
2025 йил 27 октябрь,
VII-12-86-11-164-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.