ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НУРОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Нуробод туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн тўртинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Нуробод тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Абриевнинг Нуробод туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув лимитини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Нуробод туманида 2025-2026 йиллар куз-қиш даври учун истеъмолчилар кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув лимитлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Нуробод туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори М.Абриевга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сон қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Н.Норкараев) ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси БУРАНОВ МАХСУД ЭРКИНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Нуробод тумани,
2025 йил 27 октябрь,
VII-14-116-7-99-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.