ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025-2026 йиллар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025-2026 йиллар новегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида Бойсун туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг ҳисоботи ҳамда «Ўзбекистон экологик партияси» Бойсун туман Кенгашининг таклифлари халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиясида тингланиб ҳамда муҳокама қилиниб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Бойсун туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг ҳисоботи ҳамда 2025 йил 11-сентябрдаги 159-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бойсун туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025-2026 йиллар новегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Бойсун туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевнинг таклифи инобатга олинсин.
3. Бойсун туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаэвнинг таклифига асосан туманидаги фермер хўжаликлари ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025-2026 йилларнинг новегетация даврида суғориш ишлари бўйича чекланган сув тақсимот иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориев ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаевларга:
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув обектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказсин;
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларни, икки томонлама далолатномаларни расмийлаштириш «SUVHISOBI.uz» ягона электрон тизими орқали фақат электрон шаклда амалга оширилиши белгиланганлиги инобатга олинсин;
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқаролар бундан мустасно);
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномаларнинг бўлиши мажбурий талаб ҳисобланиши эътиборга олинсин;
сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида барча сув олиш нуқталаридаги гидропостларнинг мавжудлиги ва сифатли таъмирланганлигини кўриб чиқиб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этсин ҳамда ҳар бир сув олиш иншоотлари жиҳозланишини таъминласин;
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушинтириш ишларини олиб борсин;
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориев, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Э.Қулмирзаев билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
6. Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
7. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Й.Холиёров), «Бойсун» газетаси таҳририяти (Д.Орипов) билан биргаликда мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи С.Чориев ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия Ф.Турсунқуловлар зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси ХАИТОВ БЕКМУРОТ КАРИМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
2025 йил 27 октябрь,
VII-15-98-8-110-K/25-сон