ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шароф Рашидов туманида 62-сонли умумтаълим мактабини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 7-, 21- ва 211-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16-октябрдаги ПФ-158-сонли «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 18-сентябрдаги 02-27-3141-сонли ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3-октябрдаги 01-779-сонли хатларини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 18-сентябрдаги 02-27-3141-сонли ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2025 йил 3-октябрдаги 01-779-сонли хатлари асос ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Шароф Рашидов тумани «Куёвбоши» МФЙ ҳудудида жойлашган Жиззах давлат педагогика университетининг бўш турган биноси негизида янги 62-сонли умумтаълим мактаби ташкил этилсин.
3. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими (Д.Садриддинова)га:
- 11 йиллик таълими амалга ошириш ва ўқувчиларни таълим олишларига қонунчиликда белгиланган тартибда (ўқув хоналари, мебель, малакали педагоглар ва бошқа) етарли шарт-шароитларини яратиш;
- янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
- мактабни юридик шахс сифатида ташкил этиш (гувоҳнома олиш) ва белгиланган тартибда солиқ идорасидан рўйхатдан ўтказиш (ИНН) ҳамда ҳудудий молия органлари томонидан «УзАСБО» дастурий мажмуасида тегишли ҳисоб рақамларни очиш;
- мактаб Уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказиш;
- мактаб муҳри ва тўртбурчак тамғаси (штампи)ни тайёрлаш;
- мактабга қабул қилинган ўқувчиларни Вазирликнинг электрон тизими (эрп.мактаб.уз)га киритиш ва электрон тизим орқали ўқувчилар ҳаракатини амалга ошириш;
- ўқувчилар ва синфлар сонидан келиб чиқиб, синфлар жамланмасини комплектлаш, мактабнинг штатлар жадвали ва тарификация рўйхатларини тасдиқлаш ҳамда зарур молиявий ҳисоб-китобларни (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) тақдим этиш;
- мактаб директорлик лавозимига менеджерлик сертификатига эга номзодлар орасидан тайинлаш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи М.Эргашев янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабига белгиланган тартибда молиявий маблағларни тўлиқ ажратиш ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиши устидан доимий назоратини олиб борсин.
5. Туман ғазначилик бўлими (Ш.Абдумўминов)га, янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабига «УзАСБО» дастурий мажмуасида тегишли ҳисоб рақамини очиш вазифаси топширилсин.
6. Туман солиқ инспекцияси (М.Турсунмуратов)га, янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабини тегишли тартибда давлат солиқ инспекциясидан рўйхатидан ўтказсин.
7. Туман статистика бўлими (Э.Сафаров)га, янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабини давлат реестрига киритсин.
8. Туман ички ишлар бўлими (Ж.Каримов)га, янги ташкил этилаётган умумтаълим мактабига юмалоқ муҳр ва тўртбурчак тамғасини тайёрлаши учун рухсат берсин.
9. Туман тиббиёт бирлашмаси (Б.Донабоев)га ҳамда туман санитария ва эпидемиологик осойишталик назорати маркази (Қ.Сунатов)га, янги ташкил этилаётган умумтаълим мактаби тиббиёт ходими билан таъминлаш, зарурий тиббиёт ускуналар, дори- дармон воситалари билан таъминлаш, унга қабул қилинаётган ходимларнинг саломатлигини кўрикдан ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш вазифаси топширилсин.
10 .Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Мелибоев зиммасига юклатилсин.
Шароф Рашидов тумани ҳокими А. АШУРОВ
Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани,
2025 йил 24 октябрь,
255-3-46-Q/25-сон